Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Ақлсиз сочлар ақлли бошни тарк этганда (фотогалерея)

Баҳо:
+ | -

Сарлавҳадан ҳам ангалаганингиздек, ҳозир бироз юморга мурожаат этамиз. Ҳўш, қайси футболчилар фаолияти сўнггида сочдан воз кечишга мажбур бўлган? Бугун улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Ҳенрик Ларссон

Ларрсон футболчилик фаолиятини замонавий соч турмаклари билан бошлагани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса, керак.

Шундай бўлсада, у ўзининг сўнгги мавсумларида соч турмакларисиз ҳам савияли футбол намойиш этиш мумкинлигини англади шекилли, бошқа соч ўстиргани йўқ.

Пепе

Португалиялик “жангчи” барчамизнинг кўз ўнгимизда тақир бошли, жахлдор ҳимоячи сифатида гавдаланади.

Ваҳоланки, қачонлардир у сочлари жинггалак ёқимтой йигит бўлган…

Зидан

Зиданни 100 йилдан кейин ҳам “ялтироқ бошли” футболчи сифатида хотирлашади.

Унинг ёшлик чоғида олинган суратларига эътибор қаратсангиз, унда биз таниган Зидандан асар ҳам йўқ эканлигини дарров англайсиз.

Роббен


Голландиялик футболчи қачонлардир сартарошларнинг “азиз меҳмони” бўлган, бироқ ундаги насл сурувчи касаллик сабабли фаолияти сўнггида сочлар уни тарк этади.

Роббеннинг ўзи бу ҳақида ортиқча таъриф беришни ҳуш кўрмайди. Бу мавзудаги саволларни доимо очиқ қолдиради.

Спалетти



Италиялик мураббий ҳам ўз вақтида футболчи бўлган. Тан олиш лозим, чакки фаолият олиб бормаган.

Афсуски, мода билан ҳамнафас италиялик мураббий сочлар билан хайрлашишдан бошқа чора топа олмади. Шунга қарамай, у бугунги кунда энг замонавий мураббийлар қаторига киради.

Виктор Онопка

Пепедан фарқли ўлароқ, Викторни сочларнинг ўзи тарк этишга қарор қилган.

Рус футболининг афсонаси терма жамоа учун ўзининг 100 учрашувини ўтказаётган чоғдаёқ деярли сочсиз қолган эди.

Пеп Гвардиола



Бечора Пеп айнан шу омил сабабли кўплаб ҳазилларга нишон бўлган ва бўлиб келмоқда.

Томас Мюллер: “Жамоамизда иккита инсон ойна олдида узоқ ушланиб қолади. Уларни ўз соч турмаклари жуда кўп вақтини олиб қўяди. Улар ким дейсизми? Роббен ва Гвардиола!”

Жозе Моурино, Рибери, Гарри Невилл, Рио Фердинанд сингари футбол оламидаги машҳурлар ҳам Пепни тарк этган сочлар ҳақида ўзларининг “қайноқ” фикрлари билан ўртоқлашишга улгуришган.

Роберто Карлос

Агар сиз бразилиялик футболчини сочи ўсган қиёфадаги суратига қарасангиз, танимай қолишингиз мумкин.

Сабаби жуда оддий. Чап оёқдаги зарбалар қироли барчамизнинг ёдимизда кучли зарбалари ва ялтираб турган боши билан қолган.

Роналдо

"Сўйлоқ" бугунги рўйхатимизни якунлаб беради. Роналдонинг фикрича, сочлар футболчи учун фақат тўсқинлик қилади. Шу сабабли у улардан воз кечган шекилли...

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 20:25, 22.06.2020.
Ўқилди: 9406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.