Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

«Бунёдкор» - «Локомотив». Тошкент дербиси олдидан муҳим фактлар

Баҳо:
+ | -

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 6-тур баҳсларига старт берилади.

— Карантиндан сўнг дастлабки икки турда мағлубиятга учраган «Локомотив» сафарда «Бунёдкор» меҳмони бўлади. Турнир жадвалида «Бунёдкор» 9 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. «Локо» ҳисобида эса 6 очко бор ва «темирйўлчилар» 10-ўринда боришяпти.

— Ўтган икки турда «Бунёдкор» икки хил натижа қайд этди. Вадим Абрамов шогирдлари дастлаб «Қўқон-1912» устидан 1:0 ҳисобида зафар қучиб, сўнгра «Пахтакор»га 0:5 ҳисобида имкониятни бой беришди.

— «Локомотив» эса кутилмаганда охирги иккала ўйинда ютқазиб қўйди. Андрей Фёдоров шогирдлари «Металлург» билан кечган баҳсда 0:3 ва «Сўғдиёна»га қарши ўйинда 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди.

— Мавсум бошидан бери «Бунёдкор» учта ўйинда ғалаба қозонди. «Қалдирғочлар» ўз уйларида «Машъал» ва «Қўқон-1912» ҳамда сафар баҳсида «Сурхон»ни мағлуб этишди.

— «Локо» ҳисобида ҳозирча иккита ғалаба бор. Жамоа карантингача ўз майдонида «Андижон» ва «Навбаҳор»ни мағлуб этганди. Бугунги ўйинда жамоалар имкониятини тенг баҳоласа бўлади. Бугун Вадим Абрамов собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боради.

P.S. Соат 20:15да бошланадиган учрашувни «Спорт» телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:59, 25.06.2020.
Ўқилди: 2625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.