Coca Cola Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Металлург" - "Навбаҳор" (1:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.
"Рестартдан кейин бугун куч синашган жамоаларнинг иккаласи ҳам очко жамғараётганди. Шу боисдан ҳам кайфиятлар аъло эди. Бугун ҳам ўйиндан олдин оптимистик кайфиятда эдик. Афсуски, Наманган жамоаси бугун ўзи яратган барча вазиятларни голга айлантирди. Бизнинг йигитларда эса ғалабага чанқоқликни сезмадим. Хоҳиш ва интилиш кучли бўлмади. Марказда оддий элементар хатоларга йўл қўйдик.
Ҳозир қайноқ ҳароратда ва ҳиссиёт билан бирон бир нарса дейиш қийин. Эртага хотиржам футболчиларнинг ҳаракатларини таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларни кўриб хулоса чиқарамиз. Уйда мағлубиятга учраш доим ёқимсиз ва ҳунук. Ҳа, биз мағлуб бўлдик. Буни тан оламиз. "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар ва мураббийлар профессионал ишлашди.
Бугун турнир жадвалидан келиб чиқиб гапирадиган бўлсак олтинчи турнинг марказий ўйини бўлди. Акбар Исматуллаевга эътирозим йўқ. У ўз даражасида ўйнамоқда.
Журналистларни касб байрами билан табриклайман. Ўз ишларининг профессионаллари бўлишини тилайман. Маълумот ва хабарларни етказиб беришда уларнинг ўрни беқиёс",- дейди Андрей Шипилов.