Кай Хаверц яна бир мавсум "Байер" сафида қолиши мумкин. Бу ҳақда клуб бош мураббийи Петер Бош маълум қилди.
"Мен Хаверц трансфер ҳақида ўйлаётганини кўрмаяпман. Менимча, у биз учун яна ўйнайди. Кайнинг клуб билан шартномаси бор. Айтишим мумкинки, у келаси мавсум ҳам биз билан қолади", -дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Хаверц хизматига АПЛ, "А" Серия ва Ла Лига клубларидан таклифлар бор.