Кириш Регистрация
15/04 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Альмерия
15/04 18:00 Австралия 0-0 Иордания
15/04 20:30 Қатар 2-0 Индонезия
15/04 21:30 Фиорентина - Женоа
15/04 23:45 Аталанта - Верона
16/04 00:00 Челси 6-0 Эвертон
16/04 00:00 Осасуна 0-1 Валенсия
17/04 00:00 Боруссия Д - Атлетико
17/04 00:00 Барселона - ПСЖ
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид

«Барселона» собиқ президенти: Футболда яна бир Месси пайдо бўлиши даргумон

Баҳо:
+ | -

«Барселона» собиқ президенти Хоан Гаспар ҳужумчи Лионель Мессининг клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Месси «Барселона»ни тарк этмайди. У клубнинг бир қисми ва «Барселона»ни яхши кўради. Клуб ва шаҳар эса уни яхши кўради. Унинг оиласига бу ерда яшаш жуда қулай. Нега энди амалга ошмайдиган нарсалар тўғрисида гаплашишимиз керак. Ишончим комил, Месси профессионал фаолиятини «Барселона»да якунлайди. Аммо бу Месси «Барселона»дан кетганидан сўнг Хитой, АҚШ ёки Японияда ўйнай олмайди дегани эмас.

Унда ҳали дунёнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун бир неча йил бор, унинг натижалари эса тарихда қолади, чунки футболда яна бир Лео Месси пайдо бўлиши даргумон.

Ўйлашимча, миш-мишлар клуб яхши натижа кўрсата олмаётган пайтда пайдо бўлади. Бундай янгиликлар кўнгилни хира қилади, «Барселона»ни ёқтирмайдиганларни хурсанд қилади. Ишонаманки, Месси биз учун клубни тарк этмайди», — дейди Гаспар.

Аввалроқ аргентиналик футболчининг клуб билан шартномани узайтириш борасида музокараларни тўхтатгани ва клуб ичидаги муҳитдан норози экани ҳақида хабар берилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:20, 04.07.2020.
Ўқилди: 3208 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.