Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

“Шальке” уни сотишга мажбур

 

Германиянинг “Шальке” жамоаси ёзги трансфер ойнаси чоғида Уестон Маккеннини трансферга қўйишни режа қилган.

“SBS Sport”нинг маълум қилишича, 21 ёшли америкалик футболчини клуб пандемия туфайли юзага келган молиявий муаммолар сабабли трансферга қўйган.

Манбанинг маълум қилишича, “Шальке” Уестонни 25 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр.

Ребич қоладими?

 

Миланнинг “Милан” клуби жамоа ҳужумчиси Анте Ребич борасида якуний қарорга келди.

Италия нашрларининг маълум қилишича, “россонери” хорватиялик ҳужумчининг трансфери учун 25 миллион евро ажратади.

Эслатиб ўтамиз, Ребичнинг трансфер ҳуқуқи “Айнтрахт” жамоасига тегишли.

Дайер ҳаммани ҳайратда қолдирди

 

Лондоннинг “Тоттенҳем” жамоаси ярим ҳимоячиси Эрик Дайер жамоа билан шартнома имзолашдан бош тортди. У клубга ўз шартларини қўйди.

Лондон клубининг Эрик билан тузилган шартномаси келаси йил ўз якунига етади. Шу сабабли, футболчи ўз маошини ҳафтасига 60 минг еврогача кўтарисларини талаб қилмоқда.

“The Sun” нашрининг маълум қилишича, агар Дайер билан шартнома имзолашнинг иложи бўлмаса, клуб ёзда ёзда трансферга қўяди.

“Лестер”га “Реал” футболчиси керак

 

Англиянинг “Лестер” жамоаси “Реал Мадрид” ҳужумчиси Лука Йович билан шартнома имзолаш ниятида.

“Daily Star”нинг маълум қилишича, “тулкилар” 22 ёшли ҳужумчини қўлга киритиш мақсадида “қаймоқранглилар”га 31 миллион фунт таклиф этган.

Манбанинг маълум қилишич, Ёвич билан шунингдек “Арсенал”, “Челси” ва “Наполи” клублари ҳам қизиқиб қолган.

Толиссо қоладими?

 

Мюнҳеннинг “Бавария” клуби Керентин Толиссо ёзда ҳеч қаерга кетмаслиги мумкин.

“Bild”нашрининг маълум қилишича, Агар Тиаго Алкантара ва Хави Мартинеслардан бири клубни тарк этса, Толиссо “Бавария”да қолади.

Манбанинг маълум қилишича, “Бавария” Керентин борасида яхши таклиф олса, уни ўйлаб ўтирмай сотиб юборишга тайёр.

Сарр Бундеслигада?

Франциянинг “Ницца” жамоаси ҳимоячиси Маланг Сарр ёзда кучлироқ чемпионатга кўчиб ўтиши мумкин,

“Daily Star”нинг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи билан “Арсенал” ва “РБ Лейпциг” клублари жиддий қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Сарр француз клуби учун 4 мавсумдан бери тўп тепмоқда. У “Лига 1” мусобақасида 102 та ўйин ўтказди ва 3 та гол киритди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:31, 10.07.2020.
Ўқилди: 14205 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.