Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Афсонавий дарвозабоннинг бўйи 166 см?!

Баҳо:
+ | -

Дарвозабонларнинг бўйи баланд бўлиши одатий тусга кирган. Ҳатто айрим академиялар паст бўйли кипперларни кўрикдан ҳам ўтказишмайди. Шунга қарамай, футбол оламида кўплаб паст бўйли дарвозабонлар бўлган. Бугун улар орасидаги энг машҳурларини ёдга оламиз.

 

Дьюла Грошич

Бўйининг баландлиги: 178 см

 

20 асрнинг энг кучли дарвозаболари рейтингида 18 ўринни эгаллаган Грошич ҳақида ҳозирги авлод мухлислари яхши маълумотга эга эмас. Венгрия терма жамоаси билан 1954 йилдаги ЖЧнинг кумуш медалларини қўлга киритган Дюла орадан икки йил ўтиб Олимпияданинг олтин медалларига эга чиқади.

 

У бугунги рўйхатимиздаги энг бўйи баланд киппер, бироқ топ даражадаги дарвозабонлардан бирортаси 178 см бўй билан Грошич эришган ютуқларга яқин ҳам кела олмаган. Бугунги кунда дарвозабонларнинг ўртача бўйи 190 смни ташкил этади. Дюла ўз реакцияси сабабли бирор маротаба ҳам паст бўйи панд бериб қўймаган кам сонли кипперлардан.

 

Оскар Роҳас

Бўйининг баландлиги : 172 см

 

Оскар узоқ муддат супер даражадаги футбол намойиш этган. 46 ёшга қадар дарвозани қўриқлаган Роҳас фаолиятининг деярли 90 фоизини Мексиканинг энг номдор клуби – “Крус Асул” жамоасида ўтказган. Бўйининг баландлиги атиги 172 см бўлишига қарамай, қаҳрамонимиз фантастик тезлиги сабабли доимо асосий таркиб аъзоси бўлган. Унинг чаққонлиги сабабли якама-якка вазиятда ҳужумчилар зарба беришга улгурмас, Оскар тез қарор чиқариш борасида беназир дарвозабон эди. Уни Мексикада мамлкат футболи тарихидаги энг кучли киппер деб эъзозлашади. “Қуёнча” лақаби билан машҳур бўлган дарвозабон бугунги кунда Мексика спорт каналида футбол эксперти сифатида фаолият олиб бормоқда.

 

Тедди Девинсон

Бўйинин баландлиги: 170 см


 

Аслида Тедди журнал учун харф терувчи сифатида фаолият олиб борар, бўш вақтида Англиянинг қуйи лигаларидаги ҳаваскор жамоалар дарвозасини қўриқлар эди. Ана шундай ўйинларнинг бирида уни “Шеффилд Уенсдей” жамоаси мураббийи кузатади. Орадан 2 ҳафта ўтиб 170 см бўйга дарвозабон юқори лига жамоаси билан шартнома имзолайди. Кейинчалик фаолиятининг сўнггига қадар “Шеффилд” шарафини ҳимоя қилган Девинсон ҳаваскор киппердан Англия терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабони даражасигача кўтарилади. Паст бўйли бўлишига қарамай, пеналтилар “қотили” саналган Тедди бир нечта учрашувда “уч шерлар” шарафини ҳимоя қилган. Эътиборлиси шундаки, у терма жамоа сафида майдонга тушган барча ўйинларни “қуруқ” ўтказади. “Шеффилд” учун 424 та ўйинда майдонга тушган Тедди айнан шу жамоада қўлқопларини михга илади.

 

Жюлен Даруи

Бўйининг баландлиги:168 см

 

Футболнинг ёзилмаган қонунларига қарши чиққан Даруи 168 см бўй билан ҳам афсонавий кипперга айланишга муваффақ бўлган. Айнан паст бўйли бўлгани боис Жюлен тўп учун чиқишда жуда яхши ўйин намойиш этар, реакция бобида ҳам тенгсиз эди.

 

“L’Equipe” нашри томонидан 20 асрдаги Франциянинг энг кучли дарвозабони деб эътироф этилган Даруи аслида Люксенбургда таваллуд топган. Шунга қарамай, Франсия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. “Рубен-Теркуен” клуби сафида Франция чемпионлигини қўлга киритган Жюлен биринчилардан бўлиб марказга қадар етиб келиб ҳужумга қўшилган дарвозабонлардан эди. Айрим учрашувларда унинг марказда жамоадошлари билан комбинатцияда иштирок этганини кўрган мухлислар ҳайратда қолишгани турган гап.

 

Педро Бенитес

Бўйининг баландлиги: 166 см

 

Бу қадар паст бўйли дарвозабонни тасаввур қилиш ҳам жуда мушкул. Шунга қарамай, айнан шундай бўй билан футбол оламида ном қозонган дарвозабон мавжуд.

Парагвайлик Педро Бенитес илк бор ташкиллаштирилган ЖЧда (1930-йил Уругвайда ташкил этилган мусобақа) фантастик ўйинлар ўтказади. Айниқса, Белгияга қарши ўйин тасмаси ҳали-ҳамон ФИФАнинг олтин коллекциясида сақланади. Парагвайнинг “Либертад” жамоаси билан мамлакат чемпионлигини қўлга киритган дарвозабон мундиалдан сўнг жуда машҳур бўлиб кетади. Орадан бир йил ўтиб, Аргентинанинг “Атланта” клуби Педрони ўз сафига қўшиб олди. Кейинчалик, Бенитес Аргентина чемпионлигини ҳам нишонлади ва Жанубий Американинг 20 асрдаги энг кучли дарвозабонлари рўйхатида кучли бешликдан ўрин эгаллади.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:43, 10.07.2020.
Ўқилди: 8136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.