Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Роппа-роса 16 йил муқаддам ўзбек ўғлони дунё шахмат тожини қўлга киритган эди

Баҳо:
+ | -

2004 йил 13 июль. Бу сана ўзбек спорти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилди, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, ушбу санада ўзбек ўғлони, шахмат бўйича халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов Ливиянинг Триполи шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритган эди.

Рустам Қосимжонов 1979 йил 5 декабрда Тошкент шаҳрида дунёга келди. Ёшлигидан шахматга меҳр қўйди ва 5 ёшидан шахмат билан жиддий шуғуллана бошлади. 15 ёшида эса ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионлигини қўлга киритди. 1997 йилга келиб, яъни 18 ёшида халқаро гроссмейстерлик талабини бажаради. Орадан бир йил ўтиб катталар ўртасида ҳам қитъада тенгсиз эканлигини исботлайди. Шу тариқа у дунё шахмат оламида ўз ўрнини топиб боради.

2004 йилги шахмат бўйича жаҳон чемпионатига Ливия давлати мезбонлик қилади. Бу пайтда Рустам ФИДE рейтингида 54-ўринни эгаллаб турганди. Сиёсий сабабларга кўра мазкур чемпионатда бир қатор етакчи шахматчилар иштирок этишдан бош тортади. Бу эса ўша вақтда роса кучга тўлган Қосимжонов учун айни муддао эди. Қолаверса, баъзи гроссмейстерларни инобатга олмаганда Ливияга ҳам дунё шахматининг аксарият пешқадамлари жам бўлишган эди.

Жаҳон чемпионатида Рустам аввалига украиналик Василий Иванчук, сўнгра Венгрия вакили Золтан Алмаши, россиялик номдор шахматчи Александр Гришук, ўша пайтда жаҳон рейтингида ТОР-10дан жой олган болгариялик Веселин Топаловларни мағлуб этади. Финал баҳсида унга англиялик Майкл Адамс рўбарў келади. Унда аввалига томонлар 3-3 ҳисобида муросага келишади, қўшимча вақтда эса омад ҳамюртимизга кулиб боқади – 1,5:0,5. Шундай қилиб у шахмат тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган дунёдаги 17-шахматчига айланди.

Рустам Қосимжоновнинг ўша вақтдаги ғалабаси мамлакатимизда ўзига хос шодиёнага айланиб кетди. Энг муҳими, бу оламшумул муваффақият юртимизда шахмат спортига бўлган қизиқишни янада ошириб юборди. Бунинг самараси ўлароқ юртимиздан янгидан-янги шахмат истеъдодлари етишиб чиқди. Ўзбекистонлик биринчи аёл гроссмейстер Нафиса Мўминова, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов, энг ёш гроссмейстерлардан бири Жавоҳир Синдоров, унинг укаси Исломбек Синдоров, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Нодирбек Ёқуббоев, ... Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Асосийси, Рустамнинг ўша 16 йил муқаддам қўлга киритган тарихий ғалабасидан илҳомланган ўзбек шахмат мактаби бугун дунёда ўз ўрнини топиб улгурди.

Рустам Қосимжонов эса жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан кейин ҳукуматимизнинг юксак мукофоти – Амир Темур ордени билан тақдирланди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Манба: minsport.uz
Киритилди: 16:39, 13.07.2020.
Ўқилди: 3534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.