«Реал» ҳужумчиси Лука Йовичнинг дўстида коронавирус аниқлангани учун 22 ёшли футболчи бир ҳафта карантинда ўтирди.
Бу вақт давомида сербиялик футболчи 3 марта тест топширди. Уларнинг барчаси салбий натижа берди. Натижада у жамоа машғулотларига қайтди.
Йович жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.