Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Диёр Имомхўжаев Про-лига илк бор трансляция қилинишига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Ўқиб улгурган бўлсангиз керак, Про лиганинг медиа ва тижорат ҳуқуқи масаласида УзРепорт билан келишувга эришдик. Бу икки томонлама манфаатли ҳамкорлик бўлади.

Спорт-ТВ Суперлига учрашувлари сонини икки йил давомида кўпайтириб келди ва бугун барча учрашувларни жонли кўриш имкониятига эга бўлдик. 2021-22 йиллардан бошлаб эса энди сифат масалаларига ўтилади.

Про лига билан бугун эришилган ҳамкорлик эса бизни янги босқичга олиб чиқади. Яъни, биз икки лига ўртасидаги жуда катта тафовутни босқичма-босқич камайтириб борамиз, лигалар савиясини бир-бирига яқинлаштирамиз. Про лига учун ҳомийлар топиш, Про лига мухлислари билан ишлаш каби масалалар кун тартибида бўлади. Пировардида, биз Ўзбекистон медиа бозорида ҳам талабни шакллантиришга эришамиз. Яъни, 2023-24 йилларга бориб бир-бирига рақобатчи бўлган камида икки телеканал қизиқишлари доирасида бўлишимиз мумкин. Бундан ҳамма — Спорт-ТВ, УзРепорт, ЎзПФЛ ва охир-оқибат футбол ютади.

Мана энди ЎзПФЛ 12 тадан жамоаси бор икки лига масаласини кун тартибига олиб чиқади ва уни клублар муҳокамасига қўяди. Агар бизда ҳар икки лига трансляция қилинса ва ҳар икки лиганинг ўз титул ҳомийси бўлса, нима учун рақобат ва маркетинг йўлида бу режа ҳақида ўйлаб кўрмаслик керак? Аввал ҳам айтганимиздек, ЎзПФЛ бундан буён албатта клублар фикрини ҳам эшитади ва уларни таҳлил қилади. Мухлислар эса томошабоп ва рақобатга бой футбол кўришлари учун имкониятларнинг барчасини ҳисобга олиш керак бўлади. УзРепорт ва Спорт-ТВ билан ҳамкорлик бизга шу эшикларни очиши мумкин.

Ишонамизки, бизни олдинда ҳали кўп янгиликлар кутяпти. Биз нафақат пандемия даврида чемпионатни давом эттириш йўлида меҳнат қиламиз, балки келаси мавсумлар учун ҳам пойдеворни шакллантириб бораверамиз.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 20:34, 15.07.2020.
Ўқилди: 2990 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7007]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3358]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2977]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2411]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2387]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2034]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1964]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1938]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1933]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1889]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.