"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция кубоги финалида жароҳат олган эди. У бугун тиббий кўрикдан ўтди.
"RMC Sport" журналисти Муҳаммад Буҳафсий тарқатган хабарга кўра, франциялик футболчининг тўпиқ қисмида боғламларга жиддий шикаст етган.
21 ёшли футболчининг тикланиши учун қанча вақт кетиши ҳозирча аниқ эмас. Аммо унинг "Аталанта"га қарши кечадиган Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувида (12 август) майдонга тушиши сўроқ остида.
Мбаппе жорий мавсумда 34та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол урди ва 17та голга узатма берди.