Аурелио Де Лаурентисдан ажойиб таклиф.
Доим ғазабланиб юрадиган «Наполи» клуби президенти Аурелио Де Лаурентис яна бир ғояни ўртага ташлади. Унинг фикрича, яқин келажакда Италияда плей-офф ўтказилиши мумкин. Мақсад – «Ювентус»нинг гегемонлигига чек қўйиш.
«Биз бу борада Федерация билан ишлаяпмиз. Биз Италияда плей-офф ўтказиш йўлидан боряпмиз. «Ювентус»нинг фалокатли сериясига чек қўйиш керак, – деди "Наполи" клуби раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, Италияда сўнгги марта 2011 йили «Милан» клуби чемпион бўлганди ва ўшандан бери "Ювентус" чемпионликни бировга бермай келмоқда.