Швециялик ҳужумчи ўзининг жисмоний ҳолатига юқори баҳо берди.
Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович А Сериянинг 37-тур доирасида «Сампдория» (4:1) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Одамлар мени қариб қолганимни, чарчаганимни айтишмоқда, лекин мен эндигина қизишни бошлаяпман. Мен Бенджамин Баттонман. Мен ҳар доим ёш бўлганман, ҳеч қачон қаримайман!», – деди Ибрагимович Milan TVга берган интервьюсида.