Кириш Регистрация
22/04 00:00 ПСЖ 4-1 Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид 3-2 Барселона
22/04 16:00 Япония 1-1 Тожикистон
22/04 16:00 Жанубий Корея 5-5 Қирғизистон
22/04 18:00 БАА 1-2 Хитой
22/04 18:00 Япония 0-1 Жанубий Корея
22/04 19:00 Эрон 4-0 Кувайт
22/04 19:00 Баҳрайн 2-3 Афғонистон
22/04 20:30 Саудия Арабистони 1-2 Ироқ
22/04 20:30 Таиланд 0-1 Тожикистон
22/04 21:30 Рома 1-3 Болонья
22/04 23:45 Милан 1-2 Интер
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал - Челси
24/04 12:00 Тожикистон - Афғонистон
24/04 14:00 Эрон - Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд - Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон - Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца

Пиоли қолди. Нега бу «Милан» учун фойдали?

Баҳо:
+ | -

"Милан" ва мураббийлар ҳақида гап кетганда Марко Жанпаолодан сўнг исталган ном ёрқинроқ кўринишини аввалбошдан айтиб ўтмоқчиман. Яна аввалдан шуни ҳам айтай — Стефано Пиолини идеаллаштиришдан йироқман. Шунчаки, бугун "Милан" унинг сиймосида тўғрироқ танлов қилганига урғу бермоқчиман. Яъни, айтайлик, ўша Рангникдан кўра — тўғрироқ.

Албатта, Пиолининг имижи "Милан"га келгунга қадар "физрук" атамаси билан ифодаланса бўладагиган даражада эди. У ном қозонмаган ва ҳали ҳам қозонмади. Аммо, Миланда ўтган ойлар баъзи нарсаларни ҳам ўзгартирди, буни инкор қилиб бўлмайди, менимча. Қилган ишлари унга ишонч билдиришга тўла асос бўлади олади, демоқчиман.

Рақамлар: Агар бирор клуб маълум муддат мураббийсиз қолса янги келган инсон учун старт аниқ омадсиз бўлади ёки камида беқарор.

Юқорида урғу берганимдек, Жанпаоло мураббий эмас, узр. Пиолига вақт керак бўлди. Ва сўнг у ўйин кўрсата олди. Рестартдан сўнг А серияда мағлуб бўлмаган ягона жамоа бу "Милан". 36 имкониятдан 30 очко. Қаторасига 12 ўйинли мағлубиятсиз серия. Қарийб 30 йил ичида (сўнгги бор Капелло даврида) қизил-қораларда бу каби натижа бўлмабди. 12 ўйинда 35 гол — бу борада фақат Гвардиола ва унинг йигитлари "Милан"дан яхшироқ Европада.

Ўйин: Рақамлар орқали қисман тушуниш мумкин-ки Пиоли ҳужумкор футболни танламоқда. "Милан" тўпга эгадик қилишни ўрганди. Бу кўринишда марказда Кессиэ ва Бонавентурага кўпроқ юк тушмоқда. Аммо, асосий ишни қуйидаги учлик амалга оширди.

Чалҳанўғлу — гол-пас тизимида — 9+10

Ибраҳимович — 10+5

Ребич — 11+3

Ҳа, Ибра кейин қўшилди. У алоҳида воқейлик. Аммо, Ҳоқон ва Антенинг ўйини айнан Пиоли билан ўзгарди. Бу рақамларга факт бўлиб кўчган.

Муносабат: (1) Футболчилар Пиолини ҳурмат қила бошлашди. У бунга мажбур қила олди. Албатта, Де Лаурентис услубида эмас. Меҳнати ва профессионаллиги орқали эришди бунга.

"Турли сўзлар янграганди. Аммо, ишонтириб айтаман, Пиоли ўз ишининг ҳақиқий устаси. Мураббийлар штаби рестартдан сўнг аъло даражада ишлади. Машғулотлар тўғри ташкил қидинди. Барча футболчилар у билан шартнома узайтирилганидан мамнун"

Ҳоқон Чалҳанўғлу

(2) Мухлислар Пиоли тайинловидан жуда норози бўлишган. Сабаблар бисёр. Унинг "Интер"да ишлагани бонус, холос. Аслида айтганимдек, имиджи яхши эмасди бу кимсанинг Италия футболида. Айтайликки, "Милан" даражасида эмасди. Сўнгги натижалардан сўнг бу муносабат анча юмшади. Тўғри, ҳозир бўш стадионлар сабаб бу борада бирор нарса дейиш қийин, бироқ ижтимоий тармоқда #pioliout трендга чиқмай қўйганининг ўзи "россонери"лар фан секторида Стефанога бўлган муносабат ўзгараётганидан дарак.

(3) Раҳбариятда Пиолини қўллаётган икки муҳим шахс бор. Булар техник директор Паоло Малдини ва клуб футбол бўлими бошлиғи Звонимир Бобан. Эътибор беринг, иккиси ҳам собиқ футболчи ҳам клуб афсонаси. Рангник танловини эса бевосита тўп ва майдонга алоқаси бўлмаган бош директор Иван Газидис қўллаётганди. Фарқ бор, менимча.

Хуллас, айтмоқчи бўлганим, Пиолини олиб қолиб "Милан" тўғри қилди. У имкон беришлари учун ҳақли эди.

Сўзимни Фабио Капеллодан иқтибос билан тугатаман.  У бу гапларни ҳали барчаси ноаниқ бир вақтда айтганди.

"У (Рангник) Германияда қизиқ бироқ, аҳамияти катта бўлмаган ишларни амалга оширди. Энди у ўзи умуман билмайдиган чемпионатга келмоқчи. "Милан"ни олдинда яна бир нолга тенг мавсум кутмоқда. Яна бир мавсум йўқотилади.

Пиоли жамоавий зеҳният (менталитет) олиб келди. Буни сақлаб қолиш керак. Бир неча керакли ҳарид ва клуб рақобатбардош бўла олади".

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 08:01, 04.08.2020.
Ўқилди: 3365 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.