Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Венеция» Элдор Шомуродовнинг трансфери борасида ҳаракатни бошлади

Баҳо:
+1 | -

"Рома" ва Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Венеция" томонидан жамоани қутқариш режаси доирасида танланган номзод бўлиши мумкин.

Фақат майдонда эмас, трансфер бозорида ҳам рақобат қизғин. Шанба куни соат 15:00 да бўладиган ўйин икки жамоа – "Венеция" ва "Эмполи" учун мавсумнинг иккинчи қисмида жамоани А серияда сақлаб қолиш йўлида муҳим нуқта бўлиши мумкин. 2025 йил кириб келар экан, ушбу жамоалар нафақат майдонда, балки қишки трансфер бозорида ҳам рақобатлашмоқда. Улар "Рома"дан кетиши кутилаётган Элдор Шомуродовнинг трансферини қўлга киритиш учун курашмоқда.

Il Messaggero нашрининг маълум қилишича, Венето клуби 30 ёшли ўзбек футболчиси учун расман курашга киришган ва "Рома" билан музокараларни бошлаган. Бу орқали "Венеция" "Эмполи"дан олдинроқ ҳаракат қилишга интилаяпти.

Шомуродовнинг 2026 йил 30 июнида тугайдиган шартномаси уни ярим йиллик ижарага олиш имконини бериши мумкин. Кейинчалик "Рома" билан уни тўлиқ сотиб олиш шартлари қайта муҳокама қилиниши мумкин. Бу нархнинг пасайтирилишига хизмат қилади, чунки Шомуродов "Рома"да асосий таркибда кўп ўйнамади.

Элдор мавсум-2020/2024да "Кальяри" сафида ўйнаган. Клаудио Раньери қўли остида унга ишонч билдирилиши кутилган бўлса-да, Дибаланинг жамоага қайтиши ва кучли рақобат унинг имкониятларини камайтирди.

Энди "Венеция"нинг ҳаракати ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин. Улар Шомуродовни пойтахтдан олиб кетиб, жамоани А серияда сақлаб қолиш йўлида таркибга тажриба ва сифат қўшишга интилмоқда.

Манба: europacalcio.it
Киритилди: 18:35, 02.01.2025.
Ўқилди: 7562 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.