"Реал" клуби собиқ дарвозабони Икер Касильяс бугун, 4 август куни футболчилик фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди.
Аслида 39 ёшли футболчи 2019 йилнинг апрель ойидан буён ўйинларда иштирок этмаётган эди. 2019 йилнинг май ойида у юрак хуружига учради.
Аввалроқ Касильяс "Қироллик клуби"да раҳбар лавозимида иш бошлаши ҳақида маълумот тарқатилган эди. Икер 1998-2015 йиллар оралиғида "Реал" шарафини ҳимоя қилиб, кейин "Порту"га ўтиб кетган эди.