Туриннинг "Ювентус" клуби "Удинезе" ярим ҳимоячиси Родриго Де Паулга қизиқиб қолди. Бу ҳақда Corriere Torino хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг трансфери 35-40 миллион еврога баҳоланмоқда. Де Паулни "кекса синьоралар" сафига ўтишига Пауло Дибала кўндирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ҳавбек хизматига "Интер" ҳам жиддий қизиқиб қолган.