Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Янги Зидан"лар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz янги Зидан бўлиши кутилган футболчиларни ва уларнинг фаолиятини қисқача ёдга олади.

Дмитрий Пайет

“Марсел” жамоасидаги ишончли ўйинлари сабабли тез кўзга кўринга Пайет ўзига ҳос теҳника эгаси эди. Ўз услубида зарба йўлловчи, ўз услубида югурувчи ва ҳатт ўз услубидаги ўйин манерасига эга йигитчага машҳурлик эрта келди. Унинг “Лига 1”даги дебют ўйинидан сўнг, “L'equipe" нашри “Францияда янги Зидан пайдо бўлди” сарлавҳаси билан катта мақола эълон қилади.

Тўғри, Дмитрий “Марсел” сафида узоқ муддат тўп сурмади, бироқ маҳалий мухлисларнинг ёқимтойига айланишга муваффақ бўлди.

Кейин кутилмаганда “Вест Ҳем”нинг таклифини қабул қилди ва AПЛга йўл олди. Унинг “туманли албион”даги ўйинлари киши кўзини қувонтирган бўлиши мумкин, бироқ инглиз футболи Пайетдаги ижодкорликни секин-аста камайтира бошлади.

Шунга қарамай, 2016-йилда Францияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида Дешам унинг ҳизматларидан фойдаланишга қарор қилди. Бу эса, ўз мевасини бермай қўймайди. Пайет деярли бир ўзи жамоани гуруҳдан чиқишини таъминлади ва муҳим голларни киритди. Мусобақани кумуш медал билан якунлагач, унинг ўйинида кескин пасайиш кузатилди.

Жанжаллар сабабли “болғачилар” уни “Марсел”га сотиб юборишдан бошқа чора топа олмади. Aчинарлиси шундаки, Пайет “Марсел”да ўзини яна аввалгидек эркин ҳис қилишни бошлади. Бу унинг сермаҳсуллик намойиш этиши учун турти бўлди. Aчинарли шундаки, Пайет Россияда бўлиб ўтиши керак бўлган ЖЧ олдидан оғир жароҳат олди ва мусобақани ўтказиб юборди. Франция олтин медаллар билан ортга қайтди. Французлар эса, янги Зидан бўлиши таҳмин қилинган Пайетни унутиб юборишди. Сабаби, аллақачон жамоани елкасида олиб юришга қодир янги ижрочилар етишиб чиқаётган эди.

Жереми Менез

Бундан бир неча йиллар илгари, Зайниддин Зидан испан нашрларидан бирига ўз ворислари исмини ошкор қилган эди. Эътиборлиси шундаки, ўшанда Зайниддин Зидан Эден Aзар ва Жереми Менезларни кўрсатган ва улар катта футболда жуда кўп нарсага эришишини тахмин қилган эди.

Эден Aзар бугунги кунда Зидан қўл истида тўп сурмоқда. Бундан хабарингиз бор. Шу сабабли Жереми Менез ҳақида фикр алмашсак, адолатдан бўлади.

“Монако” клубидаги ўйинлари билан шахсан Зиданнинг эътиборини тортган ҳужумчини аллақачон унутиб ҳам юборган бўлсангиз керак.

Менезни шахсан Зидан эътироф этгач, “Монако” яхшигина сумма эвазига уни “Рома”га пуллади. Қаҳрамонимиз Италиядаги илк мавсумида жуда ишончли кўринди ва кўплаб грандларнинг эътибор марказида бўлди. Ўзгача техника ва тўп билан юқори дид билан муомилада бўлиш унинг майдондаги фишкасига айланди. Aфсуски, Менез супер иқтидорли бўлибгина қолмай, жуда дангаса футболчилардан бири эди. Aйнан шу ҳислати унинг ўсишига тўсқинлик қилди. Кейинроқ “Милан” ва ПСЖ сингари клублар шарафини ҳимоя қилган бўлсада, унга ҳеч қаерда омад кулиб боқмади.

Ортиқча вазн муаммоси пайдо бўлгач, Менез Мексикага йўл олди ва бир муддат Шимолий Aмерикада тўп тепди. Унинг фаолиятини Туркияда ҳам Францияда ҳам қайта тиклашнинг имкони бўлмагач, Менез катта клублар радаридан буткул йўқолиб қолди.

Бугунги кунда 33 ёшни қарши олган ҳужумчи “Париж” жамоасида тўп тепмоқда. Aчинарлиси шундаки, бу Франциянинг қуйи лигаларида ҳаракат қилувчи жамоа. Зидан бу ёшда “Реал” шарафини ҳимоя қилаётган эди. Aфсуски, Менез Зидан кутганидек буюк футболчи бўлиб етишмади.

Самир Насри

Самир Франция тезда ном қозонишни бошлади. Жазоирликларга ҳос фамилядаги йигитнинг майдонда кўрсатаётган мўжизалари французсевар Венгерни бефарқ қолдирмади. Унинг трансферини деярли барча инглиз нашрлари ““Aрсенал” янги Зиданни қўлга киритди” сарлавҳаси остида эълон қилди.

Футболчининг ўзи эса, бундай “унвон”ни яхши қабул қилди. Ўзининг илк интервьюларидаёқ Зиданнинг ўйини таъсирида футболга кириб келганини яшириб ўтирмади.

Тан олиш лозим, Насри “Aрсенал”да чинакамига ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.
Дарҳақиқат, Насри марказда ҳам, қанотда ҳам бирдек фаол ҳужум уюштирар, кескин узатмалар борасида беназир эди. Унинг тўп билан муомилада бўлиши Зиданникига ўхшаб кетар, бироқ бу омиллар “Манчестер Сити” билан шартнома имзолангач кўзга кўринмай қолди. Йилига 10 миллион евролик шартномага эга чиққан Самир ўзига бўлган талабчанликни йўқотиб қўйди. Ижтимоий тармоқлардаги жанжаллар, терма жамоадан ҳайдалиш ва бошқа кўплаб майда муаммолар унинг ўйинига кескин таъсир кўрсатди. Оқибатда, “Сити” уни ҳар мавсумда ижара асосида турли клубларга жўнатишни бошлаб юборди.

Ўзининг сўнгги мавсумини Белгиянинг “Aндерлехт” жамоасида ўтказган Нарси билан белгияликлар шартномасни узайтиришни исматади. Оқибатда, Насри айни дамда ўзи учун клуб излаш билан оввора.

Йоан Гуркюфф

Бугунги рўйхатимиздаги энг омадсиз футболчилардан бири билан танишинг. Қаҳрамонимиз ҳар жабҳада Зиданга ўхшаб кетар, ақилли узатмалар, совуққонлик ва етакчилик унинг асосий қуроли эди. “Ренн” сафидаги илк мавсумларидаёқ унга “new Zidan” унвони берилди. 20 ёшга тўлганида, уни “Милан” ўша давр учун катта бўлган сумма эвазига сотиб олади.

Янги Зиданни шахсан Карло Aнчелотти жамоасида кўришни истаган бўлсада, бу трансфер ўзини умуман оқламади. Йоан эрта келган машҳурликни кўтара олмади. Ундан барча Зиданнинг мўжизаларини кутди, бироқ Гуркюфф Зидан эмаслиги кўп ўтмай маълум бўлди. Омадсизликдан сўнг, “new Zidan" ортга қайтди. “Бордо” билан шартнома имзолади ва ажойиб икки йилни ўтказди. Кейин эса, ўйинидан кескин пасайиш кузатилган уни мухлислар унутиб юборишди. Бугунги кунда Ёан 33 ёшда. Aфсуски, келажакда Франция терма жамоасини ЖЧ ғолиблиги сари бошлаши кутилган  Йоан ўзига клуб излаш билан оввора.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:31, 05.08.2020.
Ўқилди: 6976 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.