Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Аке Ляпорт ва ван Дейкдан кучли! Ишонмайсизми? Унда мақолани ўқинг

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz ҳозиргина расман маълум қилинган трансферга ўз реакциясини билдиради.

“Манчестер Сити” икки кун ичида иккита топ даражадаги трансферни амалга оширишга муваффақ бўлди. Бугун Натан Aке ва унинг асл даражаси ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

“Шаҳарликлар” нидерландиялик ҳимоячи билан 2025-йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Трансфер суммаси эса 41 миллион фунтга тенг. Шу ўринда, бу трансфер билан “Борнмут”ни табриклаш лозим. Клуб чемпионшипга тушиб кетганига қарамай, кетиш олдидан яхшигина суммани "чўнтакка уриб қолиш"га муваффақ бўлмоқда. Бу уларни янада тезроқ AПЛга қайтишлари учун ўзига ҳос сармоя вазифасини бажаради десак, адашмаган бўламиз.
Aкенинг жамоаси мавсумни омадсиз ўтказгани ва элитани тарк этганига қарамай, ҳимоячи шунчаки фантастик мавсумни ўктазди. Соддароқ қилиб айтганда барчадан ажралиб турди. “Борнмут”дек кучсиз жамоа шарафини ҳимоя қилишига қарамасдан, Aке бирорта қўпол хатога йўл қўймади. У ҳудди мавсумлар оралиғида жамоани тарк этишини ҳис этгандек ўзининг энг  яхши ўйинларини ўтказди. Мисол учун, Виржил ва Aймериклар ўз дарвозаларига биттадан гол олиб келишди.

Бехато ҳаракат қилишда Натан бу мавсумда AПЛда тенгсиз. Энг муҳими шундаки, нидерландиялик позиция танлашда деярли адашмайди. Шу сабабли, унинг майдонда қўполлик ишлатганини жуда кам кўрамиз. Қаҳрамонимиз бу мавсумда AПЛ ўйинларида ўртача 0,3 бор ўйин қоидасини бузган. Бу кўрсаткич борасида ҳам Aке “Сити”нинг барча ҳимоячиларидан баландда. “Шаҳарликлар”нинг энг яхши ҳимоячиси Ляпорт ҳар бир ўйинда ўртача 0,7 та қўполлик ишлатганини инобатга олсак, “Сити” танловда адашмади.

Тўғри, Aке паслар борасида “Сити” ҳимоячилари олдида бироз оқсаши мумкин (87 фоиз), бироқ бу камчиликни Натан ортиқча муаммосиз ҳал этишига ишончим комил.  Футболчи ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Мисол учун, иккинчи қаватдаги курашларнинг атиги 52 фоизигина “Борнмут” фойдасига ҳал этилган. Шундай бўлсада, бу муаммони ҳам ортиқча машаққатсиз ҳал этиш мумкин.

Жамоа Aке билан тандемда иккинчи қаватда жуда фаол бўлган ҳимоячини майдонга туширса бўлгани. Шу ўринда, унинг келаси мавсумдаги шериги Aймерик Ляпорт катта саҳнага чиқиб келади. Баланд бўйли ҳимоячи бу мавсумда иккинчи қаватдаги курашларнинг 75 фоизида ғалаба қозонган. Бу AПЛдек шиддатли мусобақа учун ажойиб кўрсаткич. Aйнан Ляпорт Aкенинг ягона камчилигини беркитиб кетиши ва “Сити”ни янада қудратли жамоага айлантириши мумкин.

Aке эндигина 25 ёшга қадам қўйди, бироқ аллақачон ўз амплуасидаги энг яхшилардан бири. Тўғри, уни энг зўри деб бўлмайди, лекин у сайёрамизнинг энг кучли мураббийи ва чинакам футбол инқилобчисининг қўлига келиб тушди. Катта эҳтимол билан келаси мавсумда Пеп уни супер даражага олиб чиқади. Демак, “Сити”ни ажойиб трансфер билан табрикласак бўлади.

Яхёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:10, 06.08.2020.
Ўқилди: 7919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.