Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Европа лигаси. «Севилья» «Рома»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг нимчорак финал босқичи доирасидаги «Севилья» ва «Рома» жамоалари ўртасидаги учрашув тақдири битта ўйинда ҳал бўлди.

Андалусиялик бутун ўйин давомидат устунликка эга бўлишди. Баҳс бошида испанияликлар бир нечта вазиятлардан фойдалана олишмади. 21-дақиқада эса Регилон кутилмаганда рақибнинг икки футболчисини алдаб ўтиб, жарима майдонига кирди ва зарба берди. Тўп "Рома" дарвозабони оёқлари орасидан ўтиб, тўрга бориб тушди.

Шундан сўнг римликлар фаолликни оширишди. Аммо тайм сўнгида "Севилья" қарши ҳужум уюштирди. Окампос ўнг қанотдан ҳимоячидан ўтиб кетиб жарима майдонига кирди ва нариги қанотдан ёрдамга келган Эн-Несирийга узатма берди. Юсуф бўш дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда эса "Севилья" хотиржам ўйин намойиш этиб, ғалабани сақлаб қолди ҳамда чорак финалга чиқди.

Европа лигаси, нимчорак финал
Севилья Испания – Рома Италия 2:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – 21 Регилон, 2:0 – 44 Эн-Несири.
Севилья – Буну, Кунде, Навас, Регилон, Диего Карлос, Фернандо, Банега, Сусо (Мунир, 68), Жордан, Окампос (Васкес, 90), Эн-Несири (де Йонг, 90).
Рома – Лопес, Спинаццола, Коларов (Вильяр, 78), Манчини, Бруно Перес, Мхитарян, Диавара (Карлес Перес, 57), Дзаньоло (Пеллегрини, 57), Кристанте, Рожер, Жеко.
Огоҳлантиришлар: Коларов (45), Диего Карлос (61), Пеллегрини (86), Жордан (90).
Четлатиш: Манчини (90+9).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:58, 06.08.2020.
Ўқилди: 2853 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.