Римнинг «Лацио» клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле фаолиятининг охиригача жамоада қолиш ниятида эканлигини яширмади.
— Фаолиятимнинг сўнгги кунигача «Лацио» клубида қолиш ниятидаман. Шартномамни яна уч йилга узайтирмоқчиман. Шартномам 2025 йили якунига етади ва мен ўшанда 35 ёшга тўлган бўламан. «Лацио» менга қилган ва қилаётган ишлари бебаҳо, — Иммобиле Corriere dello Sport билан интервьюда.