Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Лейпциг» бош мураббийи Неймар ва Мбаппени қандай тўхтатмоқчи эканини айтди

Баҳо:
+ | -

"РБ Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида "ПСЖ"га қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

"Мен ўйингача ўз тактикамни ошкор қилмайман. "Атлетико"га қарши биз 3 ҳимоячи билан ўйнамадик. Чунки бунга ҳожат йўқ эди. Барча ўйинчилар соғ-саломат, яхши ишлашмоқда, ва албатта, бизда мотивация юқори. Фақат "ПСЖ" ҳақида ўйламасдан, ўз ўйинимизни намойиш этишга эътиборни қаратамиз.

Мавсум қайта бошланганидан кейин биз ўзимиз истаган ўйинни деярли кўрсата олмаяпмиз. Лекин ёмон ўйнаб ҳам ғалаба қозониш мумкин. Ўйинчиларда ҳақиқатан ҳам ғалаба қозониш иштиёқи мавжуд. Биз ғалабага чанқоқмиз. Мен буни уларнинг юзларида кўряпман. Биз "Атлетико"га қарши ажойиб ўйин ўтказдик, энди эса "ПСЖ"га қарши ўйинда финалга чиқиш имкониятига эгамиз.

Неймар ва Мбаппенинг олдиндан нима қилишини аниқлаш қийин. Уларга қарши жамоавий мудофаланиш лозим. Қийин бўлади, аммо биз "ПСЖ"нинг босимини бартараф этиб, уларни ишлашга мажбур қиламиз. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин қилганида футбол қизиқарли бўлади", - деди Юлиан Нагельсманн.

Эслатиб ўтамиз, "Лейпциг" - "ПСЖ" ўйини 18 август куни бўлиб ўтади.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 10:46, 18.08.2020.
Ўқилди: 5813 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.