Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги ўйин якунланди. “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган баҳсда "шерлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 25-дақиқасида жарима зарбаси ижро этилгач, Кримец оширган тўпни Сергеев жуда яқин масофадан дарвозага аниқ йўллади ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Учрашувнинг 43-дақиқасида "шунқорлар" ҳимояда хатога йўл қўйишди. Жарима майдони ичида тўпни эгаллаган Игорь бир ҳимоячидан ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчагини ерлатиб аниқ нишонга олди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни “Пахтакор” футболчилари фаол тарзда бошлашди. Ўйиннинг 67-дақиқасида ҳисоб йириклашди. Тезкор қарши ҳужумда Машарипов билан чиройли ҳужум ташкил қилган Аброр Исмоиловга узатди. Захирадан майдонга тушган футболчи эса яқин масофадан тўпни дарвозага аниқ йўллади.
Учрашувнинг 81-дақиқасида "Қўқон-1912" ҳисобни қисқартирди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ижросидаги комбнациясидан кейин Абдуҳамидов рақиб посбонини ожиз қолдирди.
Суперлига, 10-тур
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:3 (0:2)
Голлар: Ҳамидулло Абдуҳамидов (81). -Игорь Сергеев (25, 43), Аброр Исмоилов (67).
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 73), 9. Суҳроб Бердиев (22. Муҳаммаданас Ҳасанов – 72), 13. Сардор Азимов (37. Муҳсин Норматов – 80), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (99. Бек Абдуллаев – 80), 91. Якуба Бамба.
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 96. Ислом Абдуллаев, 39. Сардор Етовқўзиев.
"Пахтакор": 25. Элдор Суюнов, 3. Хожиакбар Алижонов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (77. Ерен Дердийок – 75), 15. Егор Кримец (5. Анзур Исмоилов - 62), 17. Достон Ҳамдамов, 20. Одил Ҳамробеков (7. Садриддин Абдуллаев – 71), 27. Сардор Собирхўжаев (21. Аброр Исмоилов – 62), 29. Владимир Козак, 34. Фаррух Сайфиев 23. Шерзод Аъзамов – 62).
Захира: 35. Санжар Қувватов, 4. Акрам Комилов, 8. Асад Собиржонов, 99. Жавоҳир Сидиқов.