Кириш Регистрация
29/12 00:45 Аталанта 0-1 Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа
31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

«ПСЖ» ЕЧЛ финалига чиққунча клуб хўжайини қанча пул сарфлагани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -1

«ПСЖ» Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичида «РБ Лейпциг» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ўз тарихида илк марта мусобақа финалига чиқди.

Статистик маълумотларни бериб борувчи MisterChip твиттери ҳисоб-китобига кўра, Носир ал-Ҳелайфий 2011 йилда жамоани сотиб олганидан буён ҳозирги кунга қадар трансферлар учун 1,3 млрд евродан ортиқ пул сарфлаган.

«ПСЖ» бу вақт давомида умумий миқдорда 443 млн еврога футболчи сотган. Шу тариқа, трансфер баланси минус 860 млн еврони ташкил этди.

«ПСЖ» харид қилган энг қиммат 6 нафар футболчи:

Неймар — 222 млн евро;
Килиан Мбаппе — 145 млн евро;
Эдинсон Кавани — 64,5 млн евро;
Анхель Ди Мария — 63 млн евро;
Мауро Икарди — 50 млн евро;
Давид Луис — 49,5 млн евро.

Ал-Ҳелайфий бошқарувида «ПСЖ» ўз тарихида энг кўп совринни қўлга киритди: Франция чемпионати — 7 марта, Франция кубоги — 8 марта, Франция лига кубоги — 7 марта, Франция суперкубоги — 7 марта).

Манба: sport24.ru
Киритилди: 12:13, 19.08.2020.
Ўқилди: 10166 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.