Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

ЕЧЛ-2020/21: Гуруҳ босқичи қуръаси учун 1-саватча таркиби аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -1

Европа лигасида ғолиб чиққан "Севилья" клуби Европа чемпионлар лигаси 2020/21 йилги мавсумининг гуруҳ босқичи учун ташланадиган қуръада 1-саватчадан ўрин олди.

УЕФА қоидаларига кўра, биринчи саватчадан коэффициентлар жадвалида дастлабки 6та ўринни эгаллаган мамлакат чемпионлари ҳамда ЕЧЛ ва Европа лигаси ғолиби ўрин олади.

Чемпионлар лигаси финалида ўз мамлакатида чемпионликни қўлга киритган "Бавария" ва "ПСЖ" клублари тўқнаш келаётгани боис, рейтингда 7-ўринни эгаллаб турган Португалия чемпиони "Порту" ҳам 1-саватчага кўтарилади.


1-саватча: Реал (Испания), Ливерпуль (Англия), Ювентус (Италия), Бавария (Германия), ПСЖ (Франция), Зенит (Россия), Порту (Португалия), Севилья (Испания)

2-саватча: Барселона (Испания), Атлетико (Испания), Манчестер Сити (Англия), Манчестер Юнайтед (Англия), Шахтер (Украина), Боруссия Д (Германия), Челси (Англия), Бенфика (Португалия)*

3-саватча: Аякс (Нидерландия), Динамо Киев (Украина)*, Зальцбург (Австрия)*, РБ Лейпциг (Германия), Интер (Италия), Олимпиакос (Греция)*, Лацио (Италия), Селтик (Шотландия)*

4-саватча: Аталанта (Италия), Динамо З (Хорватия)*, Локомотив (Россия), Марсель (Франция), Брюгге (Бельгия), Боруссия (М, Германия), Башакшеҳир (Туркия), Ренн (Франция)

Изоҳ: * - саралаш босқичидан иштирок этадиган, рейтингда юқори ўринни эгаллаган жамоалар.

Манба: isport.ua
Киритилди: 14:34, 22.08.2020.
Ўқилди: 5840 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.