«Манчестер Сити» ўз ҳужумчиси Серхио Агуэрога янги шартнома таклиф қилмоқчи. «Шаҳарликлар» 32 ёшли футболчини 2022 йилнинг ёзига қадар олиб қолишмоқчи. Бу ҳақда "The Daily Mirror" хабар тарқатди.
Агуэро ушбу таклифга рад жавобини бериши мумкин. Чунки у 2021 йилда "Сити" билан шартномаси якунига етгач, ўзининг жонажон клуби «Индепендьенте»га қайтмоқчи.
Аргентиналик футболчи якунланган мавсумда АПЛ доирасида 24та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 4та ассист муаллифига айланди.