Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

"Навбаҳор" — "Пахтакор" учрашуви юзасидан ПФЛ баёноти

Баҳо:
+1 | -

2020 йил 1 сентябрь куни Coca Cola Суперлига 14-туридан ўрин олган “Навбаҳор лочинлари” — “Пахтакор” футбол клублари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Футбол учрашувларига карантин чекловлари туфайли мухлислар киришига рухсат берилмаган бўлса-да, “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби мазкур учрашувда стадионга мухлислар киритилишига йўл қўйгани маълум бўлди. Шу билан бирга, мухлислар томонидан меҳмон жамоа аъзолари ва ҳакамларни ҳақорат қилиш ҳолатлари ёзиб олинган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Бу билан “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби томонидан COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўллаш шароитида профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларни ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрларининг 4.23-банди, шунингдек, Интизом кодексининг 5.38, 5.40-бандлари бузилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолатни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Этика қўмитасига тақдимнома юборилди.

Киритилди: 12:10, 02.09.2020.
Ўқилди: 7201 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.