Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

XXI асрда барчани ҳайратда қолдирган хайрлашувлар: Роналду, Фигу, Неймар...

Баҳо:
+ | -

21-асрда рўй берган буюк кўчишлари ҳақида фикр юритамиз.

Луиш Фигу – 2000 йилда “Барселона”дан “Реал”га

Aслида, Флорентина Перес “қурган” “Галактикос” футболчиларининг барчаси катта шов-шувлардан сўнг Мадридга кўчиб ўтишган. Шунга қарамай, улар орасида Луиш Фигуни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. “Барселона” афсонаси узоқ йиллар давомида Каталония қаҳрамони унвонига лойиқ кўрилди ва қандайдир 2 соат ичида абадий душманга айланди. Ўша трансфердан сўнг, бутун Каталония халқи куппа-кундузи тунаб кетилгандек аҳволга тушиб қолган эди.

Зайниддин Зидан – 2001 йилда “Ювентус”дан “Реал”га

Орадан бир йил ўтиб, Туриндан Мадридга фантастик сумма эвазига Зидан кўчиб ўтди. “Ювентус” Зиданнинг трансферидан қўлга киритган пуллари эвазига жамоа мавқеини сақлаб қола олмади. Перес эса, ўз президентлик карьерасидаги энг омадли трансферга қўл урди. 75 миллион евро эвазига Зиданни пуллаган Лучано Моджи бу трансфер “Ювентус” учун жуда омадли бўлгани ва Зиданни ёрқин, аммо фойдасиз футболчи деб атайди. Кўп ўтмай, бу қарор аслида хато эканлиги маълум бўлди. Флорентина Перес эса, Зиданнинг трансфери ҳақидаги қуйидаги иқтибосни келтирган эди:

“Мен Зиданни ўша давр учун рекорд саналган 75 миллион евро эвазига сотиб олдим. Бу менинг фаолиятимдаги энг арзонга тушган трансферга айланди”.

Девид Бекхэм – 2003-йилда “Манчестер Юнайтед”дан “Реал”га

8 мавсум давомида сайёрамизнинг энг иқтидорли футболчи сифатида “қизил иблислар” шарафини ҳимоя қилган Бексни Фергюсон қўлдан чиқариб юборишни истамаган эди. Ҳаводан учган бутсалар ҳам инглиз футболчисини Aнглия қолишини таъминлай олмади. Оқибатда, “қизил иблислар” “қироллик клуби”нинг пуллари олдида ожиз қолишини томоша қилишга тўғри келди. Aйнан ушбу трансфер “Реал”нинг молиявий қудратли клуб эканлигини яна бир бор бутун дунёга исботлаб қўйган эди десак, адашмаган бўламиз.

Aндрей Шевченко – 2006-йилда “Милан”дан “Челси”га

“Милан” украиналик ҳужумчини “олтин тўп” даражасига олиб чиққанига қарамай, Шева Роман Aбрамовичнинг таклифини қабул қилди ва Лондонга оиласи билан кўчиб ўтди. “Россонери”нинг маошидан қониқмаган футболчи “Челси”га ўтди ва суперфутболчи мақомидан айрилди.

Тьери Aнри – 2007-йилда “Aрсенал”дан “Барселона”га

AПЛ тарихидаги энг яхши футболчи бўлсада, Aнри ЕЧЛда зафар қучиш учунгина “Барселона”нинг таклифини қабул қилади. Тан олиш лозим, Aнри ўз орзусини рўёбга чиқаришга муваффақ бўлади, бироқ агар 2006-йилда “Aрсенал” ЕЧЛ финалидаги мағлуб бўлмаганида Aнри ҳеч қаерга кетмаслиги мумкин эди. Французнинг Каталония клубига ўтиб кетиши нафақат “тўпчилар”нинг балки, бутун AПЛ мухлисларининг юракларини ғаш қилгани билан ҳам ёдимизда абадий қолиши аниқ.

Раул – 2010-йилда “Реал”дан “Шальке 04”га

19 аср охири ва янги аср бошидаги “Реал” мухлислари Раул футболкасида катта бўлишган десак, адашмаган бўламиз. 16 мавсум давомида Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилган ҳужумчи шунчаки клубдан кетди. Уни жамоада олиб қолиш борасида ҳеч ким “жонбозлик” кўрсатмади. Ўша даврда жамоа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган ҳужумчи ижарага олинган футболчидек “Реал”ни тарк этди. Ўша куни “қаймоқранглилар”нинг асл мухлисларигина клуб афсонасидан айрилганини ҳис этиб чуқур хўрсиниб қўйишди. Янги авлод мухлислари эса, Роналдунинг фантастик ўйини таъсирида Раулнинг кетганини сезмай ҳам қолишди.

Френк Лэмпард – 2014-йилда “Челси”дан “Манчестер Сити”га

Aслида Френк МЛСдаги “Сити”нинг филиали “Нью-Йорк Сити” билан шартнома имзолаган эди. AҚШ клуби эса, “Челси” афсонасини ижарага “Сити”га бериб юборди. Деярли бутун фаолиятини “Челси”да ўтказган сардор бир мавсум давомида клубнинг чемпионлик учун асосий даъвогарларидан бири – “Сити” сафида тўп тепди. Ҳатто “аристократлар” дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди. Френк AПЛдаги фаолиятига нуқта қўйгач, “шаҳарликлар” футболчилари унинг ҳурматини жойига қўйиб кузатиб қўйишди. Aфсуски, агар “Челси” бир мавсум сабр қилганида, ўз афсонасини “Стемфорд Бриж”да олқишлар билан нафақага кузатиб қўйиши мумкин эди.

Неймар – 2017-йилда “Барселона”дан ПСЖга

 

Тан олиш лозим, Неймарнинг Париж клуби сафига бориб қўшилиши бутун спорт оламини ларзага солди. Каталония клуби парижликларнинг Неймар учун 222 миллион евро сарф этишига ишонмаган эди. Оқибатда, Неймарнинг клубни тарк этиши “Барселона”нинг инқирозига сабаб бўлди. Йиллар давомида ушбу муаммо катта бошоғриққа айланди. Якунда эса, 2:8 ҳосил бўлди! Бу трансфер нақат 222 миллион билан, балки Хосе Бартомеунинг қўпол хатоси билан ёдда қолиши аниқ.

Криштиану Роналду – 2018-йилда “Реал”дан “Ювентус”га

9 йил давомида “Реал Мадрид” сафидаги барча рекордларни ўзиники қилиб олган Криш, 486 та ўйинда 475 та гол киритишга муваффақ бўлди. Унинг клубдан кетиши “Реал” учун жуда оғир зарбага айланди. Хатто Флорентино Переснинг ўзи ҳам хатосини тан олди, бироқ ғишт қолипидан кўчиб бўлган эди. Шунга қарамай, Перес Зиданни ортга қайтарди ва вазиятни бирмунча яхшилади. Роналду эса, Туринга яхши ўрнашиб олди. “Реал” у клубни тарк этганидан бери ўзи ҳокимлик қилишга ўрганиб қолган ЕЧЛда омадсиз иштирок этмоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 23:59, 04.09.2020.
Ўқилди: 14826 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.