"Ювентус" ҳужумчи позицияси учун ўйинчи излашни давом эттирмоқда.
As хабарига кўра, туринликлар "Aтлетико" ҳужумчиси Aльваро Моратага қизиқиш билдирмоқда, у 2014—2016 йилларда у айнан "Ювентус"да ўйнаган.
Мората учун "Ювентус" ўзининг ярим ҳимоячиларидан бирини таклиф қилишга тайёр: Федерико Бернардески, Дуглас Коста ёки Aарон Рэмси.
Қайд этилишича, "Aтлетико" ўз футболчисини 80 миллион евродан ортиқроққа баҳоламоқда.