Calciomercato порталининг тарқатган маълумотига қараганда, Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо Лондоннинг «Тоттенхэм» клубига ўтиши мумкин.
25 ёшли франциялик ярим ҳимоячига ваъда қилинганидек, "Ювентус" клубининг асосий таркибида имконият берилмади. Шу сабабли, у шу ёзнинг трансфер ойнасида жамоани тарк этишга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Рабьо ўтган йилнинг ёзида «кекса синьора» таркибига эркин агент сифатида келиб қўшилганди.
Жорий мавсумда Раьбо "Юве" таркибида 27 та учрашувда майдонга тушди ва битта гол киритишга эришди.