Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Эҳсони Панчшанбе: “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман”

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жамоамизнинг янги аъзоси - тожикистонлик ярим ҳимоячи Эҳсони Панчшанбе 6 сентябрь куни “Навбаҳор” сафида илк машғулотини ўтказди. Машғулот якунлангач, футболчи билан қисқача суҳбат уюштирдик.

- "Навбаҳор”га Сизни ким таклиф қилди?

- Клуб раҳбарияти мени “Навбаҳор”да кўриш ниятида “Истиқлол” жамоаси ва агентим билан музокаралар олиб борди ҳамда якунда барчаси ижобий тарзда якунланиб, наманганликлар таркибига қўшилдим ҳамда клуб билан 2,5 йиллик шартнома имзоладим.

Мени жамоада жуда илиқ тарзда кутиб олишди. Бунинг учун “Навбаҳор” клуби раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штаби ҳамда янги жамоадошларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Юртимизга келгунингизча, Ўзбекистон футболи ва “Навбаҳор” жамоаси ҳақида маълумотга эгамидингиз?

- Албатта. Ўзбекистон чемпионатини анча кучли деб ҳисоблайман. Ўзбек футболчиларидан айни пайтда мураббийлик қилаётган Миржалол Қосимовни жуда яхши биламан. Ҳозирги ўзбекистонлик футболчилардан эса Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Жасур Яхшибоевнинг ўйинларини кузатганман.

- Мухлисларга тилакларингиз...

- “Навбаҳор” таркибига қўшилишим аниқ бўлганидан сўнг, кўплаб наманганлик ишқибозлар шахсий телеграмимга хабарлар йўллаб, мени севимли жамоалари сафига қўшилаётганим билан қутлашди ҳамда омад ёр бўлишини тилашди. Бунинг учун “Навбаҳор” мухлисларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Худо хоҳласа, клуб раҳбарлари ва ишқибозларнинг ишончларини оқлаб, “Навбаҳор”нинг ғалабаларига муносиб ҳиссамни қўшиш ниятидаман. Фақатгина мухлислар жамоамизни доимо қўллаб - қувватлаб туришса бўлгани. Барча наманганлик мухлисларга сиҳат – саломатлик, оилавий бахт тилайман.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 01:04, 07.09.2020.
Ўқилди: 3166 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.