Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д - ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

Тонали «Милан»га қачон ўтиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Брешия» ярим ҳимоячиси Сандро Тонали чоршанба куни эрталаб тиббий кўрикдан ўтади ва «Милан» билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда "Tuttomercatoweb" ва "Sportitalia" нашрлари хабар тарқатди.

Манбага кўра, "россонери" 20 ёшли футболчини дастлаб 10 млн. евро эвазига ижарага олиб, келаси мавсумда 15 миллион еврога сотиб олади. Шунингдек, "янги Пирло"нинг кейинги трансферидан брешияликлар яна 10 миллион евро миқдорида бонус олиши кўзда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, «Милан» Сандро учун курашда «Интер», «Ювентус», «Барселона» ва «ПСЖ»ни ортда қолдирди. Жумладан, каталонияликлар футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилишган эди.

Тонали мавсум-2019/20да А серия доирасида 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 5та голга узатма берди. Унинг «Брешия» билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 06:17, 09.09.2020.
Ўқилди: 2831 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.