"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин Aмериканинг "Интер Майами" жамоасига ўтди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Шкира хабар берди.
Тез орада Игуаин "Ювентус" билан шартномасини бекор қилади. Турин клуби футболчига 2,5 миллион евро товон пули тўлайди.
Игуаин "Интер" билан 2022 йил декабргача шартнома имзолайди.