Аргентина терма жамоаси собиқ футболчиси Эрнан Креспо ватандоши Лионель Мессининг "Барселона" кетишга урингани борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Бу ерда муаммо шундаки, футболчининг отасига ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим мумкинки, бундай ҳолатларда унинг ёнида професссионал одам бўлиши керак. Агент билан музокара ўтказиш билан ота билан музокара ўтказишнинг фарқи бор. Агент оилавий ва бошқа муаммоларни инобатга олиб ўтирмайди. Бундай ҳолатларда профи керак.
Мен гапираётган нарсалар аввалроқ бошланган эди. Шундай масалалар бор эдики, Лео бундай ҳолат тушиб қолмасидан аввалроқ ҳал қилиш керак эди. Хорхе Мессининг хизматлари қадрини пасайтирмоқчи эмасман. Аммо муаммоларни анча аввал ҳал этиш лозим эди. Бир-бирига зид келувчи шартномалар ҳам бир неча марта муҳокама қилинган. Мессининг "Барса" билан шартномани узайтириши осон, кўп тажриба керак эмас. Ҳозиргидек вазият юзага келганида эса муаммо бошланади", — деди Креспо "Marca".