Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Омадсиз ёки омадли? «Сити»нинг янги даври қачон бошланган?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz«Манчестер Сити»ни суперклубга айлантириш учун биринчи урунишни ёдга олади.

90 йиллар ва янги асрнинг илк йилларида «шаҳарликлар» «Манчестер Юнайтед»нинг шонли ғалабаларига бир четда турганча ҳавас қилишар эди. «Қизил иблислар» бирин-кетин совринларга эга чиқаёган пайтда, «Сити» молиявий муаммоларга ўралашиб қолган аутсайдер клуб эди.

«Шаҳарликлар» « чемпионшип»га тушиб кетар, бироз кўринмай яна AПЛга қайтувчи одий инглиз клуби эди. A йниқса, жамоа эгаси Девид Бернстайн «Сити оф Манчестер» аренасини қуришни бошлагач, клуб молиявий жуда қийин аҳволда қолиб кетди. Юқори даражадаги ижрочилар учун клуб маош тўлай олмас, янги келганларни эса, бошқа клублар тезда илиб кетар эди. Ўша даврларда клуб мухлисларини Дербилардаги ғалабалардан бошқа нарса хурсанд қила олмаган десак, адашмаган бўламиз. 2007 йилга келиб барчаси бирданига ўзгариб кетди...

2006 йилда Таиланд давлатидаги тўнтарилиш сабабли Британияга қочиб келган собиқ бош вазир Таксин Чиннават ўзини бизнесга уришга қарор қилди. Кўп ўтмай, қаҳрамонимиз мавсумни 14-ўринда якунлаган «Манчестер Сити»нинг акцияларини сотиб олди. Клубга катта пуллар келганини билган мухлислар янги « Сити»нинг қурилиши орзиқиб кута бошлади.

Янги «бошлиқ» ишни катта қилиб юборди. Биринчи бўлиб ўша давр учун анча таниқли саналган Свен-Горан Эркисон мураббий этиб тайинланди. 2006 йилда Англия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган мураббий катта иштиёқ билан « Сити»ни қабул қилиб олди. Жанжалкаш Бартоннинг «Ньюкасл»га сотиб юборилганини инобатга олмаса, деярли таркиб « тозаланади». Жароҳатларга ўралашиб қолган Ники Уивер, Тревор Цинклар, Силвин Дистин, Усман Дабо, Ҳатем Трабелси ва яна 10 га яқин таниқли бўлмаган футболчиларга чиқиш эшиклари кўрсатиб юборилди. Трансферлар учун таиландлик ишбилармон 40 миллион ево сарф этишга қарор қилди. Шу тариқа, Ведран Чорлука, Хавер Гарридо, Жеовани, Элано Мартин Петров, Желсон Фернандешлар, Валерий Божинов ва Роландо Бянкилар«Шаҳарликлар» сафига келиб қўшилди.

Янги мавсум олдидан швециялик мураббий ўзи учун асосий таркибни аниқлаб олди. А слида, Иссаксон дарвозани қўриқлаши лозим эди, бироқ унинг жароҳат олиши Жо Харт учун имконият тақдим этди. Ўнг қанот ҳимоясида Ведран Чорлука, чап қанотда Майкл Болл. Марказий ҳимояда Мика Ричардс ва Ричард Даннлар. Таянч зонасида Дитмар Ҳаманн ва Желсон Фернандешлар ҳаракат қилган бўлса, қанотларда Стивн A йрелнд ва Мартин Петров. Ҳужумчи ортида Элано ва марказда Дарриус Вассел. Шу ўринда, суперклуб бўлиши тахмин қилинган жамоанинг захира ўриндиғига эътибор қаратинг: Хавер Гарридо, Недум Онуоха, Сун Чжихай, Майкл Жонсон, Жеованни, Келвин Этуху, Нери Кастилё, Роландо Бянки,Эмил Мпенза, Валерий Божинов, Ёргос Самарас ва жуда ёш Дениел Старридж.

Бир қарашда таниқли номлар йўқ, аммо ўша даврдаги энг иқтидорли футболчилардан ташкил топган жамоа. Бу футболчилар 2-3 йил ичида ажойиб шаклланган жамоага айланиши ва 5 йил ичида чемпионлик учун кураш олиб бориши кўзда тутилган эди.

Барчаси режадагидек старт олди. « Сити» AПЛнинг илк учта турида 3 та ғалабага эришди. A ввалига Лондонда «Вест Ҳем» мағлуб этилган бўлса, кейин «Дерби Каунти» устидан ғалаба қозонилди. 3-турда азалий рақиб - «Манчестер Юнайтед»минимал натижада таслим этилди. 3 та турдан сўнг, турнир жадвалини бошқариб турган «Манчестер Сити» кутилмаганда кетма-кет икки бор мағлубиятга учрайди. A ввалига “Aрсенал”, кейин «Блэкберн» Эриксен шогирдларини очкосиз қолдиради. Шунга қарамай, «Манчестер Сити» 4 та ғалаба ва 4 та дуранг қайд этганча октябрь ойида мусобақа жадвалининг учинчи поғонасидан муқим ўрин эгаллайди.

Aвгуст ойидаги учта ғалаба изсиз кетани йўқ. Мика Ричардс ва Свен Горан Эриксенлар AПЛда ойнинг энг яхшилари деб эътироф этилади. Энг муҳими бу эмас. A сосийси қайта қурилаётган «Сити»нинг ўйинларида ўсиш кузатила бошланди. Жамоа тезкор ва замонавий футболни тарғиб қилишни бошлади. Бу эса, клуб мухлислари томонидан жуда илиқ кутиб олинди.

Биринчи давра охирларида « Стемфорд Брижд»да меҳмон бўлган «Манчестер Сити» жавобсиз 6 та гол ўтказиб юборади. Бу воқеа жамоани синдириши тахмин қилинган эди, аммо «шаҳарликлар» ўзида куч топа олди ва олдинга қадам ташлашда давом этишди ва мавсумнинг биринчи қисмини 5-ўринда якунлашади.

Жамоа мавсумнинг иккинчи қисмида вазиятни қўлдан чиқариб юборади. A ввалига «Тоттенҳем»дан қабул қилиб олинган мағлубият уларни «Лига Кубоги» дан маҳрум қилган бўлса, кейинроқ камтарин «Шеффилд» A нглия кубоги мусобақасида « Сити»ни мағлуб этади. Жамоа қишда эквадорлик Кайседо ва Бенджанини ўз сафига қўшиб олган бўлсада, 19 та ўйиннинг атиги 5 тасида ғалаба қозонди холос. Эътиборлиси шундаки, ушбу ғалабаларнинг бири «Олд Траффорд»да қўлга киритилган. Вассел ва Бенджанилар кириган гол Эриксен шогирдлари учун 3 очко келтиради. Ачинарлиси шундаки, жамоа биринчи даврадан сўнг жисмонан толиқиб қолгани маълум бўлиб қолди. Иккинчи даврдаги учрашувларда футболчилар жисмонан рақиблардан анча кучсиз кўринишди. Aйниқса, Сўнгги 3 та турдаги кетма-кет мағлубият вазиятни оғирлаштириб юборди. Сўнгги турда « Мидлсбро» билан учрашувда 1:8 натижасидаги аламли мағлубият мухлисларнинг ҳафсаласини пир қилди.

Якунда клуб учун одатий 9-ўрин. Мавсум бошида мухлислар, Эриксен ва Чиннават кутганидек «Сити» кучли тўртликка кира олмади. Класс даражасида ҳам юқорига ўсиш кузатилмади. Тўғри, «Манчестер Юнайтед» икки бор мағлуб этилди, бироқ бу натижа «Манчестер Сити»нинг бренд даражасига кўтарилиши учун камлик қилди.

Оқибатда, 2008 йилда Таксин Чиннават клубни Шайх Мансурга 200 миллион евро эвазига сотиб юборди. A йнан ўша кундан бошлаб, «Манчестер Сити» тарихидаги «олтин давр» бошланди. Чинавватдан сўнг, клубни Эриксен ҳам тарк этди. «Сити» тепасига «Олд Траффорд» афсонаси Марк Хюз эгаллади. Ҳатто клуб стадиони номи ҳам ўзгариб кетди.

Чиннаватга Британия ҳукумати фуқаролик беришдан бош тортгач, ишбилармон Черногорияга кўчиб кетди. Бугунги кунда ўша ерда истиқомат қилмоқда.

Aксарият мухлислар «Манчестер Сити» учун янги имкониятлар эшигини Шайҳ Мансур очган деб ҳисоблайди. Бу қайсидир маънода тўғри, аммо клуб тарихидаги инқилобга биринчи бўлиб Таиландлик собиқ бош вазир – Таксин Чиннават қўл урган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:56, 13.09.2020.
Ўқилди: 3590 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.