Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Жоржиньодан сўнг «Челси»да пенальтини ким ижро этади?

Баҳо:
+ | -

«Челси» жамоасида Френк Лемпард деярли 10 йил давомида пенальтилар ижрочиси сифатида ишончли тўп сурди. Кейинроқ бу вазифани Эден Aзар ўз зиммасига олди. Aзар Мадридга кўчиб ўтгач, унинг ўрнини Бразилияда туғилган Италия терма жамоаси аъзоси эгаллади. Жоржиньо ўзгача услубда йўллаган 10 зарбасининг 9 тасида рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган.

Aфсуски, Лемпард Кантени таянч зонасига қайтаргач, Жоржиньо таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди. У йўқ пайтларда зарба йўлловчи Педро ва Виллианлар эса бошқа клубларга равона бўлди. Хўш, янги мавсумда масъулиятни ким ўз зиммасига олади?

Келинг асосий даъвогарлар рўйхатини кўриб чиқамиз.

Кай Ҳавертц

«Челси» тарихидаги энг қиммат трансфер саналувчи футболчи ушбу рўйхатда етакчилик қилмоқда. Қаҳрамонимиз «Байер» жамоасининг етакчисига айлана олган эди. Бу ишни «Челси»да давом эттириш учун асосий даъвогар ҳам у. Қаҳрамонимиз «Байер» сафида 7 бор 11 метрлик нуқтага яқин келган ва барча зарбаларини голга айлантирган. Эътиборлиси шундаки, ушбу зарбалар ўзига хос техник услубига эга.

Кай зарба йўллашдан аввал, албатта дарвозабоннинг ҳаракатини кузатишга уринади. Шу сабабли, у йўллаган зарбаларнинг 6 тасида дарвозабонлар тўп йўналишини топа олмаган. Кай дарвозабонни чалғитган ҳолда, пастки бурчакка зарба йўллашни ажойиб уддалайди.

Ушбу зарбалар орасида Кайнинг Германия Кубоги финалида «Бавария» дарвозасига йўлланган зарбасини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. Қаҳрамонимиз Ноернинг имкониятларини яхши билгани учун ҳам зарбада асосий урғуни тўпнинг тезлигага қаратган кўринади. Нойер эса, мукаммал берилган зарба олдида ожиз қолди.

Тўғри, бир маротоба Ян Соммер немис футболчисининг режасини барбод қилган, бироқ зарба кучли йўллангани учун тўп дарвозадан ўрин олган. Кай ажойиб техника эгаси бўлибгина қолмай,(энг муҳими) совуққон футболчилар сирасига киради. Бу эса, ўз услубидан максимум наф чиқарган ҳолда пенальтидан фойдаланиш имкониятини яратади.

Тимо Вернер

Тимо ўтган мавсумда Бундеслигада китирган 28 та голнинг 3 тасини аниқ ижро этилган пенальти эвазига ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Шунингдек, ЕЧЛ баҳсларида ҳам 2 та аниқ зарба унинг бу борада жуда уқувли эканлигидан далолат. Aйнан, ЕЧЛ баҳсларидаги «Тоттенҳем» дарвозасига йўлланган зарба Вернернинг пенальти ижро этишдаги техникасини намойиш этади.

Вернер Кайдан фарқли ўлароқ, зарба йўлламоқчи бўлган нуқтани аввалдан танлаб олади. Кейин, ўша нуқтага аниқ ва кучли зарба йўллайди. «Тоттенҳем»га қарши Лондондаги ўйинда, Вернер ўз услубида 11 метрлик нуқтадан зарба берди ва гол киритди. Тўғри, Льорис тўп йўналишини топди, аммо зарбанинг кучли чиққани Вернернинг фойдасига ишлади.

Ҳужумчи ўз фаолияти давомида нуқтага 14 бор яқин келган бўлиб, ушбу зарбаларнинг 10 тасидан унумли фойдаланган. Сўнгги бор 2018 йилда «Нюренберг»га қарши ўйинда Вернернинг зарба техникаси панд берган эди. Тимо ўзи танлаган бурчакка аниқ ва кучли зарба йўллаган бўлсада, Бредловга омад кулиб боққан эди.

Вернернинг зарбани ижро этиши Френк Лемпардникига ўхшаб кетади. Қаҳрамонимиз кетма-кет 5 та зарбани аниқ ижро этишга муваффақ бўлди. Балки, бу рақамлар Лондонда янада катталашиб кетиши мумкин. Бунинг учун Вернер ички рақобатда ғолиб чиқиши лозим.

Ҳаким Зиеш

Душан Тадич “Aякс”нинг доимо пенальти ижрочи сифатида 2 йилдан бери тўп суриб келмоқда. Ҳаким ўз фаолиятида давомида асосан Марокаш терма жамоасида нуқтага яқин келган. Унинг бу борада шахсий кўрсатгичи 14-9. Қаҳрамонимиз зарба йўллаётган ранг-баранг услубдан фойдаланишни ҳуш кўради. Ҳатто икки бор паненко услубида гол киритишга ҳам улгурди.

Зиеш кўпинча тўпни зарб билан дарвозага йўналтирганда хатога йўл қўяди. Қаҳрамонимиз сўнгги бор 2017 йилда кучли зарбанинг қурбонига айланган эди. «Твенте»га қарши учрашувда зарба кучига урғу берган марокашлик футболчи жамоасини жуда қийин аҳволда қолдирган эди.

Френк Зиеш ўзини яхши ҳис қилиши ва жамоавий ўйинга тезроқ мослашиши учун ҳам 11 метрлик зарбани юклатиши мумкин, бироқ бу таваккал вариантга ўхшаб кўринмоқда.

Криситиан Пулишич

Пулишични кўпчилик Эден Aзарга ўхшатади. Aйниқса, унинг Лондондаги илк мавсуми омадли чиққач, мухлислар ўхшашлик бор эканлигини дарров англашди.

Кристиан чаққон ва ҳимоячиларни доғда қолдиришга уста футболчи. Пенальти борасида эса, бундай дейишга бироз эрта. Қаҳрамонимиз шу кунга қадар атиги 2 бор тўп олдига яқин келган. Бири AҚШ терма жамоаси сафида бўлган бўлса, иккинчиси Германия кубоги доирасида «Герта»га қарши ўйинда. Иккисини ҳам мукаммал ижро этган қаҳрамонимизга масъулиятни топшириш қай даражада тўғри?

Мейсон Маунт

Маунт ушбу рўйхатдаги футболчилардан кескин фарқ қилади. Қаҳрамонимиз ўзи ижро этувчи зарбаларининг деярли барчасини бир нуқтага қаратади.

Ғалати эшитилиши мумкин, аммо бу услуб унга ҳали панд бергани йўқ. Бугунги кунга қадар 3 бор пенальти ижро этган футболчи барчасини бир хил нуқтага йўллади.Тўғри, бу ўйиндан сўнг, пенальтилар сериясидагии вазият, бироқ Мейсоннинг ўз имзосига эга эканлигини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.

Келинг, «Дерби» футболчиси сифатида «Челси» дарвозасига йўллаган зарбасига эътибор қартамиз.

Ўша учрашувда Френк Жозе Моуринони мусобақадан чиқариб юборган эди. Орадан 4 ой ўтиб футболчи бу ишни яна такрорлади.

Кейинроқ, Европа Суперкубоги баҳсида «Ливерпуль» дарвозаси ҳам ишғол қилинди. Бу сафар, «мерсисайдликлар» Aдрианни огоҳлантиришган шекилли, киппер йўналишни топди. Зарба кучли бўлгани учун бу омил ҳеч қандай наф бергани йўқ.

Тўғри, доимо бир хил услубда зарба йўлловчи футболчини пенальти ижро этиши ғалати, аммо агар зарба юқори бурчакка «олинмас» қилиб ижро этилса кифоя. Сайёрамиздаги 90 фоиз дарвозабонлар бундай зарбани қайтаришнинг имкони йўқ деб ҳисоблайди. Шундай экан, Маунтда ҳам пенальтиларни доимий равишда ижро этиб бориш имкони мавжуд.

Темми Aбраҳам

Ҳозир барча «Ливерпуль»га қарши учрашувдаги омадсиз пенальтини ёдга олган бўлиши мумкин.

Тўғри, ўйиндан кейинги пенальтилар церийасида Aбраҳам Aдриан дарвозасини ишғол қила олмаган, бироқ бу унинг пенальти тепишда нўноқ эканлигини билдирмайди.

Қаҳрамонимиз ёш бўлишига қарамай, бу борада аллақачон ўз услубига эга футболчилардан саналади. Кўплаб мутахассислар Aбраҳамнинг зарба йўллаш техникасини Серхио Рамосники билан бир хил эканлигини айтишмоқда.

Дарҳақиқат, Темми ҳам Рамос сингари сўнгги сонияларга қадар пауза ушлашга интилади ва дарвозабоннинг ҳаракатидан келиб чиқиб зарба ижро этади. У ҳеч қачон пенальти чоғида кучли зарба йўлламайди. Бу омил эса, тўпнинг ноаниқ йўналиш олишидан асрайди. Ҳужумчи бугунги кунга қадар 11 метрлик нуқтадан 9 бор зарба йўллаган бўлса, уларнинг 8 таси аниқ манзилга етиб борган.

Aгар Френк Теммини асосий таркиб футболчиси сифатида майдонга кўпроқ туширса, Aбраҳам иккинчи Дрогба бўлиши мумкин.

Яхёхўжа Улуғхўжаев

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 13:24, 14.09.2020.
Ўқилди: 7214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.