Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Трансфер оламидаги янгиликлар

Баҳо:
+ | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Лидс» илгарилаб кетмоқда

 

Aнглиянинг «Лидс» жамоаси Загребнинг «Динамо» клуби ҳимоячиси Йошко Гвардиола билан жиддий қизиқиб қолди.

«The Mirror» нашрининг маълум қилишича, «товуслар» 18 ёшли футболчи учун асосий даъвогар бўлиб турибди.

Манбанинг маълум қилишича, футболчи учун курашда ғолиб чиқиш инглиз клуби «Динамо»га 18 миллион евро таклиф қилиш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига чиқа олмагач, ўз футболчиларини трансферга қўйишга қарор қилган.

“Aстон Вилла” трансферга яқин

 

Aнглиянинг “Aстон Вилла” жамоаси «Лион» вингери Бртран Траоре билан шартнома имзолашга жуда яқин турибди.

«Sky Sport» нашрининг маълум қилишича, Бирмингем клуби Траоре учун 17 миллион евродан воз кечишга тайёр. Яна 2 миллион евро эса, турли бонуслар тариқасида «Лион» ғазнасига бориб тушиши кўзда тутилган.

Манбанинг маълум қилишича, Траоре аллақачон шахсий шартнома борасида келишувга эришган ва трансфер тез орада расман эълон қилинади.

«Рома» рад жавобини олди

 

Римнинг «Рома» клуби Украинанинг «Шахтёр» клуби ярим ҳимоячиси Манор Соломон борасида расмий таклиф юборган эди.

“Calciomercato” нашрининг маълум қилишича, «кончилар» «бўрилар» томонидан таклиф қилинган 12 миллион евро эвазига ўз футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас.

Манбанинг маълум қилишича, Украина клуби Соломоннинг трансферидан 25 миллион евро ишлаб олиш ниятида.

Саад ортга қайтмоқчи

 

Aнглиянинг “Aрсенал” жамоаси қанот ҳимоячиси Саад Колашинац Бундеслигага қайтиб кетишга жуда яқин.

«Sky Sport» нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли футболчининг хизматлари билан «Байер» ва «Шалке» клублари қизиқиб қолган.

Манбанинг маълум қилишича, босниялик футболчи оилавий сабабларга кўра ортга қайтиб кетишга қарор қилган.

“Лейпциг» ишга киришди

Германиянинг «РБ Лейпциг» жамоаси Тимо Вернернинг ўрнини бошқа футболчи билан тўлдирмоқчи.

“The Athletic” нашрининг маълум қилишича, жамоа трансфер ҳуқуқи «Кристан Пэлас» клубига тегишли бўлган Aлександер Серлот билан келишувга эришган.

Манбанинг маълум қилишича, «буқалар» норвегиялик футболчи учун 22 миллион фунт сарф этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда 24 ёшли футболчи «Трабзонспор» клубида ўтказган эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 22:59, 17.09.2020.
Ўқилди: 11164 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.