Осиё чемпионлар лигасининг "В" гуруҳида иштирок этаётган "Пахтакор" бугун "Ал-Ҳилол"га қарши иккинчи учрашувни ўтказди. Ўйинда ҳисоб очилмади.
Саудияликлар баҳс давомида хавфли вазиятлар яратиш ва зарбалар сони бўйича устунлик қилишди. Аммо уларга тошкентликлар дарвозасини ишғол қилиш насиб этмади. "Ал-Ҳилол" ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қилиб, "Пахтакор"га голга тортадиган вазият яратиш имконини бермади.
Ушбу дурангдан сўнг "Ал-Ҳилол"нинг очколари 10тага, "Пахтакор"ники эса 7тага етди. Жамоамиз 3 кундан сўнг БААнинг "Шабаб ал-Аҳли"га қарши майдонга чиқади.
ОЧЛ, "В" гуруҳи, 4-тур
«Пахтакор» - «Ал-Ҳилол» - 0:0
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (45+1), — Муҳаммад Канно (66)
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Кримец (С), Анзур Исмоилов, Сайфиев (Комилов 76), Ҳамробеков, Аброр Исмоилов, Ҳамдамов (Сидиқов 67), Собирхўжаев (Абдуллаев 90+1), Машарипов, Дердийўқ (Сергеев 67)
"Ал-Ҳилол": Абдуллоҳ Ал Муайуф, Али Ал Булайҳий, Себастьян Жовинко, Носсир Ал Давсарий, Бафетимби Гомис, Андре Каррильо, Жан Хюн Су, Амир Курди, Муҳаммад Канно, Салим Ал Давсарий (Хатан Султон 89), Муҳаммад Жаҳфали.
Ҳакамлар: Наваф Шукрулла, Муҳаммад Жафар Салмон, Абдулла Солиҳ Алроваими (учаласи Баҳрайн), Дилан Перера (Шри-Ланка).
Назоратчи: Субҳиддин Бин Моҳд Солиҳ (Малайзия).