Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Шота Арвеладзе: "Барчаси ўз қўлимизда"

Баҳо:
+ | -

"Шаҳр Ҳодро" ва "Пахтакор" ўйинидан олдин жамоамиз бош мураббийи Шота Арвеладз матбуот анжуманида қатнашишди.

- Биз учун ҳар бир ўйин финалга тенг бўлмоқда. Биз бир-биримизни яхши биламиз. Улар учун бу ўйин фахрланиш ҳиссини уйғотади, форсларнинг характери жанговар. Буни биламиз, чунки Эрон клублари билан кўп бор тўқнаш келганмиз. Биз учун эса мусобақани давом эттиришни ёки аксини кўрсатиб беради. Юқори даражадаги яхши ўйин бўлади деб ўйлайман.

Гуруҳимиздаги иккинчи ўйин натижасини кўришга ва кузатиб боришга имкониятим бўлмайди. Чунки бор эътиборни ўз ўйинимизга қаратамиз. Барчаси ўз қўлимизда.

Футболчилар билан ҳар куни суҳбатлашаман. Бу футбол. Баъзида гол урасиз, баъзида эса йўқ. Ҳар бир ўйинда яратаётган вазиятларимиз жуда муҳим, чунки сен кўпроқ вазият яратаётган бўлсанг, демак рақибдан кўра ақллироқ ўйин намойиш этаётган бўласан. Сен уларни тўпни майдон ташқарисига ёки шунчаки олдинга тепиб юборишга, баъзида эса хато қилишга мажбур қиласан. Бундан ташқари, рақиб ҳимоячилари ва дарвозабони ҳам майдонда шунчаки чиройли фотолар учун турмайди. Биз янада кўпроқ вазиятлар яратишга ҳаракат қилишимиз керак. Лекин, шундай ҳолатлар ҳам бўлади - битта вазиятда гол уриб кетасиз. Футболда нима бўлишини олдиндан айтиб беролмайсиз, шуниси билан ҳам у қизиқ.

Ҳеч кимнинг бўшашишига йўл қўймаймиз. Рақибнинг ўйини статистика бўйича ёмон эмас. Улар вазиятлар яратишмоқда. Хатто, улар билан Тошкентда ўтган баҳсимизда йирик (3:0) ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, улар ўйин бўйича жуда яхши таассурот қолдиришганди. Бу характерли ва жанговар жамоа. "Ал Ҳилол"га қарши олдинги беллашувда уларда ҳеч қандай имконият қолмаганди, шунга қарамай борларини бериб ўйнашди. Менимча, эртага биз билан ҳам охиригача курашишади.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 16:18, 22.09.2020.
Ўқилди: 4405 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.