"Интер" бош мураббийи Антонио Конте янги мавсум арафасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Танаффус пайтида яхши ишладик. Ихтиёримизда бўлган 3 ҳафтадан қониқиш ҳосил қилдим. "Интер" — мавсумни энг кеч якунлаган жамоалардан бири. Ўйинчиларнинг ўз ишига бўлган муносабатидан хурсандман.
"Интер" янги мавсумга тайёр. Кўп сабабларга кўра у осон бўлмайди. Мақсадимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўз амбицияларимизга мос равишда Италия ва халқаро аренада муваффақиятга эришишни истаймиз", - деди Конте.
Маълумот ўрнида. "Интер" эртага "Фиорентина"га қарши майдонга тушади. Миланликлар дастлабки турни ўтказиб юборишган эди.