Кириш Регистрация
14/10 12:45 Мельбурн Виктори 3-0 Сеул
14/10 15:00 Кашива Рейсол 5-1 Порт
14/10 15:00 Виссел Кобе 2-0 Чонбук Моторс
14/10 17:15 Персиб 1-0 Конг-Виттел
14/10 18:45 Насаф 1-2 Ал-Ваҳда
14/10 21:00 Ал-Жазийра - Аркадағ
14/10 21:00 Кувайт СК - Холидия
14/10 21:00 Ал-Муҳаррақ - Гол Гоҳар
14/10 21:00 Ат-Таъвун - Ар-Райян
14/10 21:00 Ал-Файсалий - Ан-Наҳда
14/10 21:45 ЛАСК 3-6 Ливерпуль
14/10 21:45 Фейеноорд 3-2 Комо
14/10 23:59 Манчестер Сити 2-4 ПСЖ
14/10 23:59 Рома 3-4 Реал Мадрид
14/10 23:59 Астон Вилла 6-0 Фенербахче
14/10 23:59 Бетис 3-2 Порту
14/10 23:59 Буде-Глимт 1-0 Боруссия Д
14/10 23:59 Слован 0-3 Штутгарт
14/10 23:59 Шахтёр 3-1 АЕК

Черан: «Ҳеч қандай олдиндан ўйланган режа йўқ»

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси ҳужумчиси Драган Черан Осиё Чемпионлар лигаси ва жамоанинг тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Салом Драган. «Истиқлол» кучли клуб эди. Шу сабабли, уларга алоҳида тактикадан фойдаланилдими? Бирор бир олдиндан ўйлаган режа бор эдими?

- Очиғи, ҳеч қандай олдиндан ўйланган режа йўқ эди. Биз мусобақадаги барча учрашувларда ўз услубимизда тўп суряпмиз. Рақибнинг ким бўлиши муҳим эмас. Aсосийси ўз услубимиз билан натижа кўрсатиш.

- Шота Aрвеладзенинг аҳволи қандай?

- Унинг аҳволи анча яхши. Касаллик енгил ўтмоқда. Тез орада сафимизга қайтади деган умиддаман.

- «Истиқлол» билан ўйиндан сўнг, жамоанинг руҳий ҳолати қандай?

- Жуда ажойиб кайфиятдамиз. Йигитлар жуда хурсанд. Барчамиз, катта йўлни босиб ўтганимизни ҳис этяпмиз. Энди яна олдинга қадам ташлашимиз лозим. Aсосийси, йигитлар ўртасида ҳурмат мавжуд. Шу омил сабабли аҳилликни ушлаб турибмиз.

- Шота Aрвеладзенинг йўқлиги жамоани қийин аҳволда қолдирмадими?

- Менимча йўқ. Сабаби, деярли ҳар куни у билан телефон орқали суҳбатлашяпмиз. Унинг ёрдамчилари Шотанинг кўрсатмаларини бизга етказиб турибди.

- Нима учун «Пахтакор»да вазиятлардан фойдаланиш бироз оқсамоқда?

- Вазиятлардан фойдаланиш борасида оқсаяпмиз дея олмайман. Шунчаки, омад келмаяпти холос. Шунга қарамай, керак паллада гол киритишни уддалаяпмиз. Бундай учрашувларда биргина гол ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин.

- Мусобақанинг бундай форматда ўтказилиши ноқулай эмасми? Мусобақа Тошкентда давом эттирилганда жамоанинг имкониятлари ошган бўлар эдими?

- Ўйлашимча вазият ҳамма учун тенг. Биз айнан шундай форматдаги мусобақага тайёргарлик кўрганмиз. Шу сабабли, формат борасида муаммо йўқ. Тошкентда тўп тепганимизда албатта яхшироқ бўлар эди, аммо бунинг имкони йўқ.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев суҳбатлашди

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 17:32, 27.09.2020.
Ўқилди: 3857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV 14 октябрь куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинларини жонли эфирда намойиш этилиши маълум бўлди [4737]

Futbol TV 14 октябрь куни «Насаф» - «Ал-Ваҳда» ўйинини жонли трансляция қилади [2970]

Ямал дунёнинг энг кучли жамоаси қайси эканини айтди [2594]

Ўзбекистонлик футболчилар Туркия чемпионатида легионер ҳисобланмаслиги кутилмоқда [2382]

Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин ўтказиш шартини маълум қилди [2273]

«Барселона» кейинги ўйинда ғалаба қозонса, «Реал» рекордини такрорлаши мумкин [2060]

Ямал «Галатасарой» футболчисининг кесатиғига жавоб қайтарди [2057]

«Интер» дарвозасига 3 та гол урган футболчи қайси терма жамоани танлашини айтди [2038]

Леау "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди [2026]

ОЧЛ-2. Абдувоҳид Неъматов пенальтидан гол ура олмаган ўйинда “Насаф” ўз майдонида “Ал-Ваҳда”га мағлуб бўлди [1909]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик