Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг "Тоттенхэм"га ўтиши ҳақидага миш-мишларга тўхталиб ўтди.
"Йўқ, айни дамда Рюдигер ҳеч қаерга кетмайди. Унинг келажаги? Мен қандайдир тахмин қилишни истамайман", деди мураббий.
Аввалроқ ҳимочи хизматига "Рома" ва ПСЖ клублари ҳам қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.