Transfermarkt портали Испания чемпионатининг энг қиммат футболчилари рейтингини тузиб чиқди. Рейтингни «Барселона» сардори Лионель Месси эгаллади. Портал уни 90 млн фунтга баҳолаган.
Рўйхатда иккинчи поғонанини «Атлетико» дарвозабони Ян Облак 81 млн фунт билан банд этди. Унинг жамоадоши Жоау Фелиш кучли учликка кирди (72 млн фунт).
Дастлабки бешликка "Реал"дан бирорта ҳам ўйинчи кирмади. Тўртинчи ва бешинчи поғоналарни «Барселона» ўйинчилари — Ансу Фати ва Антуан Гризманн эгаллашди. Уларнинг нархи ҳам 72 млн. фунтга тенг бўлди.
"Қироллик клуби" дарвозабони Тибо Куртуа 67.5 млн. фунт нарх билан олтинчи поғонанини банд этди.
Ла лиганинг энг қиммат футболчилари (Transfermarkt):
1. Лионель Месси («Барселона») — 90 млн фунт
2. Ян Облак («Атлетико») — 81
3. Жоау Фелиш («Атлетико») — 72
4. Ансу Фати («Барселона») — 72
5. Антуан Гризманн («Барселона») — 72
6. Тибо Куртуа («Реал») — 67,5
7. Марк-Андре тер Штеген («Барселона») — 67,5
8. Рафаэль Варан («Реал») — 63
9. Френки Де Йонг («Барселона»)— 63
10. Федерико Вальверде («Реал») — 63.