Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

АПЛда иштирок этадиган жамоалар сони 18 тагача қисқариши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» жамоалари Премьер Лигага ўзгартиришлар киритишга ҳаракат қилмоқда.

Икки клуб биргаликда катта ўзгаришларга олиб келадиган таклиф тайёрлади. Лойиҳа билан «Ливерпуль»га эгалик қиладиган АҚШнинг Fenway Sports Group компанияси шуғулланди.

Унга кўра, Премьер Лига жамоалари сонини 20 дан 18 тага қисқартириш таклиф этилган. Чемпионшипда эса 24 та жамоа бўлади. Учинчи ва тўртинчи дивизионларда умумий 90 та жамоа ҳаракат қилади.

Молиявий томон ҳақида гап кетганда, клублар Англия футбол Лигасига (EFL) инқироз вақтида ёрдам тариқасида 250 миллион фунт миқдорида аванс тақдим этмоқчи. Шунингдек, йилига даромаддан 25 фоиз улуш бериш режалаштирилган. Яна юз миллион фунт миқдорида Англия футбол ассоциациясига (FA) ўтказиш белгиланган.

Лойиҳага кўра, Премьер Лигада қолганлардан кўпроқ муддатдан бери иштирок этиб келаётган тўққиз клуб АПЛнинг барча соҳалардаги йўналишини белгилайди.

Мазкур режани EFL раҳбари Рик Парри қўллаб-қувватламоқда. У «Ливерпуль» хўжайинлари, америкалик инвестор Жон Генри, шунингдек, аксионери ва директор Майкл Гордон билан музокаралар ўтказган. Бундан ташқари Парри «Манчестер Юнайтед»га эгалик қиладиган Глейзерлар оиласи билан ҳам суҳбат қурган.

Лойиҳа муаллифлари «Манчестер Сити», «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенҳэм» каби катта клублар томонидан қўллаб-қувватлашни кутмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:30, 11.10.2020.
Ўқилди: 3287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.