"Наполи" қишки трансфер вақтида ҳужумчи Миликдан қутилишга яна бир бор ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда Il Mattino ёзмоқда.
Милик неаполликларнинг янги шартнома борасидаги таклифини рад этди. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумотларга кўра, польшалик ҳужумчига "Тоттенхэм", "Фиорентина" ва "Интер" клублари қизиқиш билдирмоқда.