Ярим ҳимоячи Такефуси Кубо туфайли "Реал" ва "Вильярреал" клублари ўртасида можаро юз бериши мумкин.
Япониялик футболчи жорий мавсумда "Вильярреал"га ижарага берилган бўлиб, у Ла лиганинг дастлабки 5та учрашувида фақат захирадан майдонга туширилди. У умумий миқдорда бор-йўғи 55 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Бу эса "Мадрид" раҳбариятига ёқмаяпти. Бу ҳақда "Cadena SER" хабар тарқатди.
19 ёшли Кубо ўтган мавсумни ижара асосида "Мальорка" сафида ўтказган эди. У барча мусобақалар доирасида 36та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 5та голга узатма берди.