Коронавирусга чалинган Португалия терма жамоаси ва Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Италияга қайтди.
Италия матбуотининг тарқатган маълумотига қараганда, турли хил давлатлардаги хар хил карантин қоидаси сабабли, Роналду Италияга қайтишни афзал билган. Италияда карантин муддати 10, Португалияда эса 14 кун.
Шу тариқа, 35 ёшли ҳужумчи Италия чемпионати доирасида "Верона" (25 октябрь) клубига қарши ҳамда ЕЧЛ доирасида "Барселона" (28 октябрь) клубларига қарши бўлиб ўтадиган учрашувларда иштирок этишга умид қилмоқда.