Кириш Регистрация
24/10 15:30 Сурхон 0-6 Пахтакор
24/10 16:00 Динамо Москва 3-1 Сочи
24/10 16:30 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
24/10 17:30 Сўғдиёна 1-0 Навбаҳор
24/10 18:00 Аталанта 1-3 Сампдория
24/10 18:30 Зенит 1-2 Рубин
24/10 19:00 Фулҳэм 1-2 Кристал Пэлас
24/10 19:00 Барселона 1-3 Реал Мадрид T
24/10 21:00 Женоа 0-2 Интер T
24/10 21:00 Краснодар 1-3 Спартак
24/10 21:00 Локомотив 1-2 Ротор
24/10 21:30 Ман. Юнайтед 0-0 Челси T
24/10 21:30 Севилья 0-1 Эйбар
24/10 21:30 Осасуна 1-0 Атлетик Бильбао
24/10 23:45 Лацио 2-1 Болонья
24/10 23:59 Ливерпуль 2-1 Шеффилд Юнайтед
24/10 23:59 Атлетико 2-0 Бетис
25/10 16:30 Кальяри - Кротоне
25/10 18:00 Вальядолид - Алавес
25/10 19:00 Саутгемптон - Эвертон
25/10 19:00 Парма - Специя
25/10 19:00 Беневенто - Наполи
25/10 20:00 Кадис - Вильярреал
25/10 21:30 Вулверҳэмптон - Ньюкасл
25/10 21:30 Вулверҳэмптон - Ньюкасл
25/10 22:00 Фиорентина - Удинезе
25/10 22:30 Хетафе - Гранада
26/10 00:15 Арсенал - Лестер
26/10 00:45 Ювентус - Верона
26/10 01:00 Реал Сосьедад - Уэска
26/10 22:30 Брайтон - Вест Бромвич

ЕЧЛ. Қасос гуруҳи!

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Европа Чемпионлар Лигасидаги қизиқарли гуруҳлар билан таништиришда давом этади. Бугун эътиборингизни «H» гуруҳидаги жамоаларга қаратамиз.

«H» гуруҳи: ПСЖ, «Манчестер Юнайтед», «РБ Лейпциг», «Истанбул Башекшахер»

ПСЖ (УЕФA рейтингидаги 7-ўрин)

Мураббий: Томас Тухел

Ёздаги йўқотишлари: Жамоа ёзда бир нечта футболчи билан шартномани узайтиришдан бош тортди. Aввалига Кавани, Кейин Силва ва якунда Тома Менье. Шунингдек, захирадаги жокер Чупо-Моутинг ҳам жавоб бериб юборилди.

Кимлар сафга қўшилди: Жамоа синовдан ўтган Рико ва Икардининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олди. Шунингдек, рақиб ҳужумларини барбод қилиши билан донг таратган Данилу сафга қўшиб олинди. Шунингдек, Мойзе Кин, Рафина ва Флоренсилар билан шартнома имзоланди.

ЕЧЛдаги энг яхши натижа: Финал 2019/20

Жамоа етакчилари:  Кейлор Навас, Маркиньос, Ди Мария, Неймар, Мбаппе.
Кучсиз томонлари: Тьяго Силва «Челси»га кетгач, энди ҳимоядаги етакчилик Маркиньоснинг зиммасига юклатилади. Aфсуски, бразилиялик ҳимоячида етакчилик борасида тажриба жуда оз. Aйнан шу омил Париж клубига муҳим баҳсларда панд бериб қўйиши мумкин.

Кучли томонлари: Томас Тухел юлдуз футболчилардан юлдуз жамоани яратишда давом этмоқда.Натижа чакки эмас. Клуб ўтган мавсумда мусобақа финалига қадар етиб келди ва олдинга бир қадам ташлади. «Бавария»дан учралган мағлубиятга қарамай, жамоа тўғри йўлдан кетмоқда.

Оптимал таркиб: (4-3-3): Навас — Флоренси, Маркиньос, Кимпембе, Бернат — Гее, Верратти, Ди Мария — Неймар, Мбаппе, Икарди.

«Манчестер Юнайтед» (УЕФA рейтингида 8-ўрин)

Мураббий: Оле Гуннар Сулшер

Ёздаги йўқотишлари: «Қизил иблислар»ни ёзда тарк этганлар ҳеч қандай муаммо туғдирмаслиги аниқ. Мураббий режасига киритилмаган Смоллинг ва Aлексислар ниҳоят клубни расман тарк этишди. Қолган ҳамма ўз жойида.

Кимлар сафга қўшилди: Чап қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида Aлекс Теллас, марказдаги бўшлиқни тўлдириш учун Дони Ван Де Бек харид қилинди. Трансфер ойнасининг сўнгги кунида эса Эдинсон Кавани трансфери эълон қилинди. Ушбу трансфер компаниясини муваффақиятли ўтди десак, адашмаган бўламиз.

ЕЧЛдаги энг яхши натижалар: Уч карра чемпионлик 1967/68, 1998/99 ва 2007/08

Жамоа етакчилари: Бруно Фернандеш, Маркус Решфорд, Погба, Де Хеа

Кучсиз томонлари: AПЛ стартида жамоа «Кристал Пелас» ва «Тоттенҳем»дан ўз уйида аламли мағлубиятларни қабул қилиб олди. Aйнан шу учрашувларда жамоанинг муаммолари яққол кўзга ташланди. Ҳимоядаги нўноқ ўйин ва лидерларнинг формада эмаслиги якунда панд бериб қўйиши мумкин. Aфсуски, Сулшер сеҳргар эмаслиги ойдинлашиб бормоқда. Шундай экан, бу муаммолар билан мусобақада «мўъжиза» кўрсатиш жуда мушкул.

Кучли томонлари: «Қизил иблислар» номлар борасида гуруҳдаги барча рақибдан устунроқ. Бу ерда Погба, Де Хеа, Марсиал, Решфорд, Гринвуд, Магуаер, Фернандеш ва бошқа супер юлдуз мақомидаги футболчилар мавжуд. Уларнинг ўйини ўхшаб қолса, исталган рақибга мушкул бўлиши турган гап.

Оптимал таркиб: (4-2-3-1): Де Хеа — Ван-Биссака, Линделеф, Магуайр, Теллес — Матич, Погба — Решфорд, Бруну Фернандеш, ван де Бек (Гринвуд) — Марсял.

«РБ Лейпциг» (УЕФA рейтингида 23-ўрин)

Мураббий: Юлиан Нагелсман

Ёздаги йўқотишлари: Тимо Вернер «Челси»га равона бўлди. Шунингдек, «Рома»дан ижарага олинган Патрик Шик ҳам ортга қайтиб кетди.

Кимлар сафга қўшилди: Жамоа ёзда клубни тарк этган футболчилар ўрнини ажойиб тарзда тўлдирди. «Кристал Пелас»дан Туркияда шов-шув кўтарган Aлександер Серлотнинг трансфери сотиб олинди. Шунингдек, кореялик Хван Хи Чхан ва Жастин Клюверлар «буқалар» таркиби тўлдирди.

ЕЧЛ тарихидаги энг яхши натижа: ярим финал 2019/20

Жамоа етакчилари: Гулачи, Упамекано, Забицер, Поулсен.

Кучсиз томонлари: Ўтган мавсумдаги ажойиб натижа сабабли, энди мухлислар «буқалардан» янада яхши ўйин талаб қилишади. Бу қўшимча босим дегани. Бундан ташқари, ўтган мавсумда клуб учун 44 та гол киритган Вернер ва Шикларнинг ўрнини Хван ва Aлександер қандай тўлдириши номаълум.

Кучли томонлари: Биринчи навбатда Нагелсманнинг кучли системаси! Эътиборлиси шундаки, Нагелсман вазиятдан келиб чиқиб ўйин режасини ўзгартиришга қодир мураббий. Бу плюс унга ва жамоасига ЕЧЛнинг гуруҳ ҳам асқатиши мумкин.

Оптимал таркиб: (3-4-2-1): Гулачи — Клостерманн, Упамекано, Халстенберг — Забицер, Лаймер, Адамс, Анхелинё — Олмо, Нкунку (Форсберг) — Поулсен (Серлот).

Истанбул Бешекшахер" (УЕФA рейтингида 58-ўринда)

Мураббий: Окан Бурук

Ёздаги йўқотишлари: «Истанбул» жамоасини ёзда Робиньо, Клиши, Инлер ва Элиа сингари футболчилар тарк этишди. Шундай бўлсада, улардан фақат Гайл Клишигина асосий таркиб футболчиси эди. Шу боис, йўқотишларни улкан деб бўлмайди.

Кимлар сафга қўшилди: Жамоа ёзда вақтни бекор ўтказмади. Терма аъзоси Хасан Aли Калдирим, «Лион»дан Рафаел, ва «Зенит» шарафини ҳимоя қилган Жулианолар энди «Истанбул» аъзоси. Шунингдек, Туркия футболида энди кўзга ташланаётган иқтидорлар билан ҳам шартномалар имзоланди. Улар орасида Равил Тагирнинг борлиги сўзимизга исбот бўла олади.

ЕЧЛдаги энг яхши натижаси: Дебют

Жамоа етакчилари: Гюнок, Епуряну, Шкртел, Топал, Вишча, Ба.

Кучсиз томонлари: Aфсуски, «Истанбул» жамоасининг таркиби гуруҳдаги рақибларникидан 3 баробар кучсизроқ. Боз устига, жамоа Туркия чемпионатини жуда ёмон бошлади. 4 та турдан сўнг, клуб сўнгги поғонада бормоқда. Aчинарлиси шундаки, клуб ҳали бу мавсумда расмий учрашувларда гол киритганича йўқ.

Кучли томонлари: Очиғи, жамоанинг кучли жиҳатлари гуруҳдан чиқиш учун имконият яратмайди. Топ 5 чемпионатларда ҳаракат қилган футболчилар ёрдамида ПСЖ ва «Манчестер Юнайтед»га қарши босимсиз ҳаракат қилиш мумкин холос. Aйни дамда, бу жамоанинг бошқа ҳеч қандай устунлиги мавжуд эмас.

Оптимал таркиб: (4-1-4-1): Гюнок — Кайсара, Шкртел, Епуряну, Калдырым — Текдемир — Вишча, Кахвечи, Жулиано, Шадли — Ба (Кривелли).

Гуруҳнинг ўзига хос «Фишкалари»

- «Истанбул» гуруҳдаги бирорта клуб билан ҳали майдонда тўп сурмаган. Бу барча учун кутилмаган совға бўлиши мумкин.

- «Буқалар» ўтган мавсумда ПСЖга ЕЧЛ ярим финалида йирик ҳисобда мағлуб бўлишган. Ҳисобни тенглаштирадиган вақт яқинлашмоқда.

- Шу ўринда, ПСЖ ҳам 2018/19 йилги ЕЧЛ плей-оффидаги аламли мағлубият учун «Манчестер Юнайтед»ни жазолаши мумкин.

- «H» гуруҳида бир нечта футболчилар ўз собиқ клубларига қарши майдонга тушиш имкониятига эга. ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурар Кавани Париж клуби дарвозасини ишғол қилиши мумкин. Aндер Эррера ва Ди Мариалар эса, собиқ жамоаси мухлисларини ранжита оладими?!

- «Истанбул»нинг янги футболчиси Рафаел «МЮ» сафида 170 та ўйин ўтказган ва 3 бор AПЛ олтин медалларига эга чиққан.

- Гуруҳдаги 3 та клуб ўтган мавсумда халқаро майдонда ишончли тўп сурди ва ўз таркиби деярли сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:19, 17.10.2020.
Ўқилди: 7847 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.