Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бугун Суперлиганинг учта ўйини бор + превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 19-тур доирасида учта баҳс бўлиб ўтади.

"Андижон" - "Сўғдиёна"

Суперлигада қолиш учун жон сақлаётган ва сўнгги ўйинларда ижобий натижаларни қўлга киритаётган Бахтиёр Ҳамидуллаев бошчилигидаги "Андижон" ўз майдонида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 15:30да бошланади ва ушбу беллашувни "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихи:
40 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Шуларнинг 16 тасида "Андижон" ғалаба қозонган, 8 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган, 16 та учрашувда "Сўғдиёна" футболчиларининг қўллари баланд келган.
Жамоаларнинг жорий мавсумдаги сўнгги учта учрашуви:

16-тур. "Навбаҳор" - "Андижон" 0:0, "Сўғдиёна" - "Қўқон-1912" 3:0;
17-тур. "Андижон" - "Бухоро" 2:1, "Пахтакор" - "Сўғдиёна" (қолдирилган);
18-тур. "Металлург" - "Андижон" 1:1, "Сўғдиёна" - "Локомотив" 2:1;

"Бухоро" - "Насаф"

Чемпионатнинг яққол аутсайдери "Бухоро" ўз майдонида совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс Ўзбеистон миллийтелерадиокомпаниясининг "Дунё бўйлаб" телеканали орқали соат 16:00да жонли эфирга узатилишни бошлайди.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихи:
Жамоалар шу кунгача ўзаро 44 маротаба баҳс олиб борган. Ўтказилган ўйинларнинг 23 тасида қаршиликлар ғалаба қозонган бўлса, 9 та учрашувда жамоалар муросаба кўчасини танлашган, қолган 12 та учрашувда эса бухороликларнинг қўллари баланд келган.

Жамоаларнинг жорий мавсумдаги сўнгги учта учрашуви:

16-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 1:3, "Насаф" - "Сурхон" 5:0;
17-тур. "Андижон" - "Бухоро" 2:1, "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0;
18-тур. "Бухоро" - "Навбаҳор" 0:0, "Насаф" - "Машъал" 4:1.

"Пахтакор" - "Қизилқум"
Мамлакатнинг амалдаги чемпиони ўз майдонида иккинчи даврада ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олиб, муҳим очколарни қўлга киритаётган Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилади. Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" ОЧЛдаги юришини тўхтатиб, бутун эътиборини ички чемпионатга қаратган. Ушбу беллашув "Спорт" телеканали орқали соат 17:30да тўғридан-тўғри намойиш этилишни бошлайди.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихи:
Ушбу жамоалар шу кунгача ўзаро 40 маротаба баҳс олиб боришган. Ўтказилган 40 та учрашувнинг 33 тасида пойтахтликларнинг қўллари баланд келган бўлса, 6 та учрашувда дуранг натижаси қайд этилган, атиги битта беллашувда навоийликларнинг қўллари баланд келган.

Жамоаларнинг жорий мавсумдаги сўнгги учта учрашуви:
16-тур. "Бухоро"- "Пахтакор" 0:3, "Қизилқум" - "Машъал" 1:0;
17-тур."Пахтакор" - "Сўғдиёна" (қолдирилган), АГМК - "Қизилқум" 2:1;
18-тур."Қизилқум" - "Қўқон-1912" 2:1, "Бунёдкор" - "Пахтакор" (қолдирилган)

Киритилди: 11:46, 18.10.2020.
Ўқилди: 3060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.