Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Андреа Пирло кимдан ҳар доим миннатдор?

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Андреа Пирло ЕЧЛнинг 1-тур доирасида Киевнинг «Динамо» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувдан олдинга фикрлари билан ўртоқлашди.

- Мирча Луческу — биринчи мураббийим. 15-16 ёшимда мени катталар футболига олиб келган. У ҳақида жуда кўп ёрқин хотираларим бор. Мен ундан ҳар доим миннатдорман ва бу ҳақда унга доим айтаман. Умид қиламанки, у билан эртага суҳбатлашгани вақтимиз бўлади.

Дебютдан олдинги туйғулар? Мен ҳар доим хотиржамман. Зўриқиш бўлиши мумкин эмас, чунки мен футбол ўйнамаяпман. Ушбу босим майдонда тўп сурадиган футболчиларга берилсин. ЕЧЛдаги биринчи баҳсим — энг муҳим ва энг асосийси. Шу сабабли, эртага ғалаба қозонишимиз шарт. Биз фақат шу ҳақда ўйлаяпмиз.

Роналду ҳақида гапирадиган бўлсам, сир эмасми Криштиану касал. Бу янгилик эмас. Албатта, у майдонга тушмайди. Лекин уни ўрнини боса оладиган етарли футболчиларимиз бор. Масалан, Мората. Лекин биз бу ҳақда яна ўйлаб кўрамиз. Таркиб борасидаги якуний қарорни эртага қабул қиламиз.

Дибалада ҳам маълум муаммолар бор. Биз кеча у билан суҳбатлашдик, у анча ҳаяжонланди. Паулода Аргентина терма жамоаси ихтиёридалигида соғлиғида муаммо юзага келди. Ҳозир у бизнинг ихтиёримизда, эртами-кечми албатта майдонга тушади. Якуний қарор эртага қабул қилинади, — Пирлонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда УЕФА матбуот хизмати.

Киритилди: 12:28, 20.10.2020.
Ўқилди: 2948 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.